Жамият | 09:04 / 21.05.2023
27286
1 дақиқада ўқилади

Саида Мирзиёева Венециядаги кўргазмада Ўзбекистон миллий павильони очилишида қатнашди

XVIII Халқаро Венеция меъморчилик биенналеси кўргазмасида Ўзбекистон миллий павильонининг очилиш маросими бўлиб ўтди. 

Фото: Telegram / Saida Mirziyoyeva

Павильон ташаббускори сифатида Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, куратори сифатида “Studio КО” фаолият юритмоқда

Павильонга ташриф буюрувчилар мамлакатимизнинг бой ва турфа маданий мероси ҳақида тасаввурга эга бўлади.

Фото: Telegram / Saida Mirziyoyeva

“Бу сафар маданиятимиз анъанавий ҳунармандчилик, халқимиз матонати ва қудрати тимсоли бўлган қадимий истеҳком қалъаларининг бунёд этилиши, юртимизнинг  узун ва серқирра тарихи акс этган экспонатларда намоён бўлади. 

Венецияда ташкил этилган ушбу кўргазма эшиклари 2023 йилнинг 20 майидан 26 ноябрига қадар очиқ бўлади”, — деб ёзиб қолдирди Саида Мирзиёева.

Мавзуга оид