Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Венецияда автобус иштирокидаги ЙТҲда 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Венециянинг Местре туманида сайёҳларни олиб кетаётган автобус темирйўл релслари ёнидаги йўл ўтказгичдан қулаб тушди ва ёниб кетди. ЙТҲда ҳалок бўлганлар орасида болалар ҳам бор.

Фото: Reuters
Венецияда, Местре ва Маргер туманларини боғловчи темирйўл релслари яқинида сайёҳларни олиб кетаётган автобус йўл ўтказгичдан қулаб тушди ва ёниб кетди. Италиянинг Corriere della Sera газетаси 3 октябр, сешанба куни кечқурун хабар беришича, ушбу йўл-транспорт ҳодисасида камида 21 киши, жумладан, уч нафар бола ҳалок бўлган. 15 киши жабрланган, улардан тўрт нафари болалар, беш нафар ярадорнинг аҳволи жуда оғир.
Нашрнинг ёзишича, автобусда бошқа йўловчилардан ташқари бир гуруҳ украиналиклар ва бир неча Германия фуқаролари кетаётган бўлган. Қурбонлар орасида беш нафар Украина фуқароси, бир немис, бир хорват, бир француз ва италиялик ҳайдовчи бор.
Фожиа содир бўлган жойга шахсан ташриф буюрган Венеция мэри Луижи Бруняро воқеа содир бўлган жойдан, ён томонида ётган автобусдан қора тутун булутлари кўтарилаётгани акс этган кадрларни «қиёмат манзараси» деб атади. ЙТҲ қурбонлари хотирасига Венецияда мотам эълон қилинди.
Италия ҳукумати қурбонларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди
Маълум қилинишича, автомашина йўлдан чиқиб, йўл ўтказгичга ўтиб кетган, сўнг панжарани бузиб, тахминан 10 метр учиб ўтган ҳамда темирйўл релслари ёнига қулаган. Автобуснинг ёниб кетиши сабаблари ҳозирча аниқланмаган. Версиялардан бирига кўра, ҳайдовчи ўзини ёмон ҳис қилган, иккинчисига кўра, автобусда ҳалокатли силжиш олдидан нимадир ёниб кетган. Бироқ, полиция томонидан сўралган гувоҳлар кейинчалик иккинчи версияни рад этди.
Фожиа жойига ўнлаб тез ёрдам машиналари жўнатилди. Ўт ўчириш бригадасига жасадларни олиб чиқиш учун бир неча соат керак бўлди.
Фожиа муносабати билан Венеция мэри Луижи Бруньярога Италия президенти Сержио Маттарелла ва мамлакат бош вазири Жоржа Мелони қўнғироқ қилган. «Мен ва бутун ҳукумат Местредаги жиддий йўл-транспорт ҳодисаси учун чуқур ҳамдардлик билдирамиз. Бизнинг фикримиз қурбонлар, уларнинг оила аъзолари ва яқинлари билан», - деди Мелони.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00 / 11.07.2025
-
Тошкентда 7 нафар бола уйдаги ҳовузда чўкди
Ўзбекистон | 16:09
-
Нукус - Оқтов йўналиши бўйича мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилди
Ўзбекистон | 15:55
-
Россияда Белгороддаги ўғирлик учун миллиард рубл ундирилмоқчи
Жаҳон | 15:49
Мавзуга оид

15:36 / 09.07.2025
Аварияларни камайтириш учун йўл инфратузилмасини яхшилашга жиддий эътибор қаратилади

15:24 / 09.07.2025
«Кунига ўртача 6 киши вафот этаётгани барчани қаттиқ ташвишга солиши керак» – президент Ўзбекистон йўлларидаги ҳолат ҳақида

19:36 / 08.07.2025
Тошкентда Tico йўлни кесиб ўтаётган 3 ёшли болани уриб юборди

13:31 / 08.07.2025