Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Венеция бир кунга келадиган туристлар учун солиқ миқдорини оширади
Шаҳар мэри Луижи Бруняронинг сўзларига кўра, Венеция туристлар оқими билан боғлиқ муаммони ҳал этишга уринаётган дунёдаги ягона шаҳар ҳисобланади.

Фото: AFP/Getty Images
Венеция ҳукумати 2025 йилда ҳам шаҳарга бир кунга келган туристлардан солиқ ундиришни давом эттиради. Айрим тоифадаги туристлардан ундириладиган туристик йиғим эса икки баробарга ошади, деб хабар беради CNN.
Венеция мэри Луижи Бруняронинг сўзларига кўра, солиқ ҳаддан ортиқ туристлар оқимини тартибга солишда шаҳар ва унинг аҳолисига ёрдам бериш мақсадида жорий этилган.
«Венеция — туристлар оқими билан боғлиқ муаммони ҳал этишга уринаётган дунёдаги ягона шаҳар ва биз сезиларли натижаларга эришдик», — дейди мэр.
Туристлар учун жорий этилган янги солиқ тизими 2025 йил 18 апрелдан кучга киради ва 27 июлга қадар давом этади. Солиқ, жума, шанба ва якшанба, шунингдек, байрам кунлари ундирилади.
Туристик солиқ миқдори 5 еврони ташкил этади, меҳмонхона ёки ресторандан олдиндан жой банд этмаганлар икки ҳисси кўпроқ — 10 евро тўлайди.
Айрим тоифадаги ташриф буюрувчилар (Италия фуқаролари, Венецияда туғилганлар, талабалар ва ишчилар, шунингдек, меҳмонхонадан жой банд қилган туристлар) солиқдан озод этилади.
Венеция ҳукумати томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, туристик солиқ жорий этилганининг биринчи босқичида 2,4 миллион евро маблағ тўпланган. Италиядаги машҳур курорт-шаҳар ҳисобланган Венецияга ташриф буюриш учун махсус сайт орқали рўйхатдан ўтиш, шаҳарга киришда электрон ёки қоғоз кўринишидаги QR-кодни кўрсатиш талаб этилади. Статистикага кўра, Венецияга келадиган туристларнинг аксарияти АҚШ, Германия ва Франция фуқароларидир. Ҳисоб-китоблар бўйича ҳар йили Венецияга 25-30 миллион турист ташриф буюради.
Мавзуга оид

18:58 / 06.06.2025
Трампнинг сиёсати туфайли АҚШ туризм саноати 12,5 млрд доллар йўқотади

16:29 / 15.05.2025
Қуёш печи, “сайёралар паради” ва қимматбаҳо сунъий олмослар – Венециядаги ўзбек павилионида нималар намойиш этилмоқда?

14:13 / 08.05.2025
Венеция биенналесида Ўзбекистон миллий павильонининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди

07:09 / 23.04.2025