Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистонда 5 қаватли бино қулаб тушди. Қурбонлар бор
Махсус қурилмалар вайроналар остида камида 10 киши тирик эканини кўрсатмоқда. Ҳолат юзасидан тергов бошланган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар
Покистоннинг Карачи шаҳрида кўп қаватли турар жой биноси қулаб тушиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 17 кишига етди, деб хабар беради Xunhua агентлиги.
Давлат қутқарув хизмати вакилининг сўзларига кўра, ҳаёт аломатларини аниқлашга мўлжалланган қурилмалар вайроналар остида қолган камида 10 киши тирик эканини кўрсатмоқда.
Қутқарувчилар бригадалари содир бўлган воқеа тўғрисида хабар олган заҳоти етиб келган, 100 дан ортиқ ходим омон қолган инсонлар ва ҳалок бўлганлар жасадини чиқариб олиш операциясида иштирок этмоқда.
Гувоҳларнинг таъкидлашича, бинода бир неча соат давомида силкинишлар кузатилган, аҳоли эса буни зилзила деб ўйлаган.
Карачи мэри Муртоза Ваҳобнинг айтишича, қулаб тушган бино олдинроқ «хавфли» дея тан олинган ва у ерда истиқомат қилувчи аҳолига бинодан кўчиш буюрилган.
Беш қаватли бино аҳоли гавжум Лиари туманида жойлашган бўлиб, 4 июль куни қулаб тушган. Расмийлар ҳолат бўйича тергов бошлаган ва яқин атрофидаги бинолар ҳам хавфсизлик нуқтаи назаридан текширилмоқда.
Тавсия этамиз
Янги Ўзбекистонда дарахтлар сувсизликдан қуриб боряпти
Ўзбекистон | 15:21 / 02.08.2025
Тошкентдан Чорвоққа янги автомобил йўли қурилади
Ўзбекистон | 10:44 / 02.08.2025
Вояга етмаган шахс «судланмаган» деб ҳисобланиши белгиланмоқда
Ўзбекистон | 23:00 / 01.08.2025
Андижонда алиментдан қочиб юрган эркак ҳийла билан тузоққа туширилди
Жамият | 22:24 / 01.08.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

18:09 / 03.08.2025
Ҳиндистон бош вазири Покистонга таҳдид қилди

09:47 / 02.08.2025
Ўзбекистон ва Покистон фуқароларга виза расмийлаштириш жараёнини соддалаштиради

13:58 / 23.07.2025
Ўзбекистон ва Покистон меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик қилади

14:16 / 21.07.2025