Германияда уч нафар украиналик ҳибсга олинди
Улар «Россия давлат органларининг топшириғи билан» Украинага портловчи моддалар жойланган посилкалар жўнатишни режа қилганликда гумонланмоқда.

Фото: Getty images
Германия федерал прокуратураси 9 ва 10 май кунлари уч нафар Украина фуқаросини қўлга олди. Улар Россия ҳукуматининг топшириғига кўра, портлашлар уюштиришга тайёргарлик кўришда гумонланмоқда, дейилади идора пресс-релизида.
Власилав Т. ва Даниил Б. исмли икки украиналик Кёлн ҳамда Констанцада ушланган. Учинчи гумонланувчи (Евгений Т.) эса Швейцариянинг Тургау кантонида қўлга тушган.
Айбловга кўра, ушбу уч нафар қўлга олинган шахс 2025 йил март ойидан кечиктирмай, «Россия давлат органларининг топшириғи билан ҳаракат қилган ҳолда, ўт қўйиш ва портлашлар содир этишга тайёр эканликларини билдирган». Улар бу мақсадда Германиядан Украинага портловчи моддалар жойланган посилкаларни жўнатишни режалаштиришган. Ушбу моддалар етказиб бериш вақтида портлаши керак бўлган.
Таъкидланишича, етказиб бериш учун мос йўналишларни аниқлаш мақсадида, 2025 йил март ойининг охирида Владислав Т. Кёлндан иккита синов посилкасини юборган. Уларнинг ичида бошқа нарсалар қатори GPS-трекерлар ҳам бўлган. Посилкалар ичидаги буюмларни эса Даниил Б. ва Эвгений Т. тайёрлаган.
Мазкур иш бўйича тергов давом этмоқда ва у Федерал жиноят полицияси бошқармасига топширилди.
Германияда портловчи моддаларни юбориш билан боғлиқ камида битта ҳолат тергов қилинмоқда. Гап 2024 йил июлда Лейпсиг аэропортидаги транспорт контейнерида юз берган ёнғин ҳақида кетмоқда. Унга Лондондаги манзилга юборилган портловчи қурилмали посилка сабаб бўлган эди. Тергов версиясига кўра, посилка ёнишни бошлаган вақтда у DHL компанияси юк самолёти бортида бўлиши керак эди.
Тавсия этамиз
Уруш бошланди, Нетаняҳу эронликларни исёнга чорлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 20:41 / 15.06.2025
«Сити» ва «Реал»да қайта қуриш бошланди. Ёзнинг илк ҳафталаридаги трансферлар
Спорт | 18:12 / 15.06.2025
АҚШ–Эрон музокаралари тақдири нима бўлади?
Жаҳон | 23:29 / 14.06.2025
Паркентда 3 бола сувга чўкиб ҳалок бўлди
Жамият | 20:35 / 14.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистонда Тошкент – Бали йўналишида тарихдаги биринчи тўғридан тўғри рейс йўлга қўйилмоқда
Жамият | 19:00
-
Дунёдаги энг яхши авиакомпаниялар рейтинги тузилди
Жаҳон | 21:13
-
Шавкат Мирзиёев «Марказий Осиё - Хитой» иккинчи саммитида иштирок этди
Ўзбекистон | 20:36
-
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00
Мавзуга оид

13:55
Германия Исроил ва Эрондан 5 минг кишини эвакуация қилишга тайёрланмоқда

13:36
Суриялик шифокор Германияда умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

13:00
Россия Киевга дрон ва ракеталар билан вайронкор ҳужум амалга оширди

12:57