Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия Исроил ва Эрондан 5 минг кишини эвакуация қилишга тайёрланмоқда
Деярли 4000 нафар Германия фуқароси Исроилдан, мингга яқини эса Эрондан эвакуация қилинганлар рўйхатида. Турли вариантлар кўриб чиқилмоқда, аммо ҳозирча якуний қарор йўқ, дея маълум қилди Германия ТИВ.

Фото: UGC (x.com)
Исроилнинг Эронга қарши бир неча кундан бери давом этаётган ҳарбий амалиёти фонида Германия бу давлатлардан ўз фуқароларини эвакуация қилишга ҳозирлик кўрмоқда. 16 июн, душанба куни Берлинда Германия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Исроилдан эвакуация қилиш учун жами 4000 га яқин немис фуқароси ELEFAND инқирозлар рўйхатида, Эронда эса деярли 1000 нафари бор, деди.
Унинг сўзларига кўра, бу рўйхатлар ҳозирда Исроил ва Эронда қанча немис фуқаролари борлиги ҳақида тўлиқ маълумот бермайди, чунки уларнинг кўпчилиги ҳисобга олинмаган. ТИВ вакили ушбу мамлакатлардаги барча Германия фуқароларини ELEFAND'да рўйхатдан ўтишга чақирди. Ҳозирда ҳаво орқали эвакуация қилишнинг имкони бўлмагани учун «барча вариантлар кўриб чиқилмоқда», аммо ҳозирча якуний қарор йўқ, дея қўшимча қилди вазирлик.
Айни пайтда, Чехия ҳукумати аллақачон ўз фуқароларини Исроилдан эвакуация қилишни бошлаган. Чехиянинг Исроилдаги элчиси Вероника Кучинова-Шмиголова CTK агентлигига 80 га яқин одам Тел-Авивдан автоколоннада қўшни давлатлардан бирига олиб кетилгани, у ердан ҳукумат самолётида Прагага эвакуация қилинганини билдирди. Хавфсизлик нуқтайи назаридан бу давлат номи ошкор этилмаяпти.
Словакия ҳам ўз фуқароларини эвакуация қилишни режалаштирмоқда ва минтақага иккита ҳукумат самолётини жўнатган. Улардан бирининг Братиславага қайтиши кутилмоқда, деб хабар қилди Словакия ТИВ хавфсизлик нуқтайи назаридан тафсилотларни келтирмаган ҳолда. Мамлакат ИИВ биринчи самолёт Иорданиядан етиб келиши ва 91 йўловчини етказишини, иккинчиси эса Кипрдан келишини айтди. Dpa агентлиги таъкидлаганидек, ўтмишда шунга ўхшаш вазиятларда Словакия бошқа Европа мамлакатлари фуқароларини эвакуация рейсларига қабул қилган ва бу сафар ҳам бундай чора истисно этилмаган.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россия қиймати 40 млрд евродан ошиқ активларни миллийлаштирди
Жаҳон | 09:07
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00
-
Ўзбекистон ва Озарбойжон ўзаро савдо ҳажмини 1 млрд долларга етказади
Ўзбекистон | 08:45
-
ЕИ асосий хомашёни захиралаб қўйишга чақирди
Жаҳон | 08:34
Мавзуга оид

07:39
Бундестаг стипендияси дастурида Ўзбекистон ёшлари сони кўпайтирилади

07:36
Мерц ҳарбий харажатларни ошириш зарурати ҳақида маълум қилди

14:36 / 10.07.2025
Канцлер Мерц Германиянинг НАТОда етакчи бўлишини хоҳлаяпти

12:46 / 10.07.2025