Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Киевга дрон ва ракеталар билан вайронкор ҳужум амалга оширди
Кўп қаватли уйнинг бир қисми қулаган. 14 киши ҳалок бўлиб, юзга яқин киши яраланган. «Бу ғирт терроризм», — деди Украина президенти.

Фото: Thomas Peter/REUTERS
17 июнга ўтар кечаси Россия қўшини Киевга йирик зарба берди. Шаҳар ҳарбий маъмурияти раҳбари Тимур Ткаченконинг маълум қилишича, Украина пойтахти ва Киев области бўйлаб 175 та дрон ва 14 та ракета, жумладан, иккита баллистик ракета учирилган.
Украина ички ишлар вазири Игор Клименко Киевнинг Соломенский районидаги тўққиз қаватли турар жой биносига Россия баллистик ракетаси келиб урилганини айтди.
«Подъезд бутунлай вайрон қилинган. Ва у ертўлагача йўқ қилинди, чунки бу тўғридан тўғри урилган зарба эди», – дея унинг сўзларини келтиради «Украинская правда».
Киев шаҳри мэри Виталий Кличконинг сўзларига кўра, Соломенский районида 14 киши ҳалок бўлган. «Харобалар остида одамлар бўлиши мумкин. Биз қурбонлар сони ортишини истисно этмаймиз», – деган у.
Киевга тунги ҳужум оқибатида 99 киши жароҳатланган, шундан 59 нафари шифохонага ётқизилган. Жабрланганлар орасида болалар ҳам бор.
Киевдаги ҳаво тревогаси тахминан тўққиз соат давом этди, дейилади Украина бош прокурори идораси хабарида. Киевнинг Дарницкий районида ҳужумдан кейин бошланган ёнғин оқибатида турар жой биносининг бир нечта хонадонлари зарар кўрган. Ёнғин Шевченко районидаги турар жой биносининг юқори қаватларида ҳам содир бўлган.

AP / Scanpix / LETA
Бундан ташқари, Украина пойтахтида Киев авиация институти ётоқхонаси шикастланган, деди университет ректори Ксения Семенова. «Институт ётоқхонасига парчалар тушган», – деган у. Семенованинг сўзларига кўра, ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар бор, уларнинг сонига аниқлик киритилмаган.

Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Тун давомида Россия қўшини Украинага 440 та дрон ва 32 та ракета учирди, деди мамлакат президенти Володимир Зеленский. Киев шаҳри ва Киев областидан ташқари Одесса, Запорижжя, Черниҳив, Житомир, Кировоград ва Миколайив областлари ҳам ҳужумга учраган.
«Ҳозирда Киевда турар жой биноси вайроналари остидан одамларни чиқариб олишга уринишмоқда. Ҳозир уларнинг қанчалиги номаълум. Руслар бутун бир подъездни вайрон қилган. Умуман олганда, Киевнинг саккизта районидаги уйларга зарар етган. Одессага берилган зарбадан кейин ҳамон ишлар давом этмоқда, қутқарувчилар ҳужумга учраган барча жойларда иш олиб бормоқда. Жабрланганларнинг барчасига зарур ёрдам кўрсатилмоқда, 75 нафар ярадор ҳақида маълумот бор», – деди Зеленский.

Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA
Унинг сўзларига кўра, тунда Украинага уюштирилган ҳужум оқибатида 15 киши (Одессада ҳам бир қурбон бор) ҳалок бўлган.
«Бундай ҳужумлар – ғирт терроризм. Ва бутун дунё, АҚШ ва Европа, ниҳоят, цивилизациялашган жамият террорчиларга қандай муносабатда бўлса, шундай муносабатда бўлиши керак. Путин буни фақат урушни давом эттиришга қурби етгани учун қилмоқда. У урушни давом эттиришни хоҳлайди», – дея қўшимча қилди Украина президенти.
Россия мудофаа вазирлиги ҳозирча Киевга йўлланган сўнгги зарбалар юзасидан изоҳ бермади.

Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA
Украинада 18 июн мотам куни деб эълон қилинди.
Тавсия этамиз
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистонда 2026 йилдан АИ-80дан тўлиқ воз кечилади: бозорда дефицит юзага келмайдими?
Ўзбекистон | 12:22
-
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00
-
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30
-
Уйда ўтириб ҳам пул топиш мумкин: имкониятлар кўп, фақат хоҳиш керак
Жамият | 11:09
Мавзуга оид

23:10 / 19.07.2025
Украина Россияга келаси ҳафта янги музокаралар ўтказишни таклиф қилди – Зеленский

14:57 / 19.07.2025
Россия рэп ижрочи Face'ни қидирувга берди

12:41 / 19.07.2025
Россия Адлия вазирлиги Activatica порталини «чет эл агентлари» рўйхатига киритди

11:44 / 19.07.2025