Жаҳон | 21:38 / 13.05.2025
12770
3 дақиқада ўқилади

«У мен билан музокарадан қўрқади» — Зеленский Туркияга бориши ва у ерда Путинни кутишини маълум қилди

Фото: Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Image

Украина президенти Володимир Зеленский Россия-Украина музокаралари бўлиб ўтиши кутилаётган Туркияга сафари олдидан матбуот анжуманида иштирок этди

У яна бир бор РФ президенти Владимир Путин билан учрашишга тўлиқ тайёр эканини билдирди.

Қуйида унинг баёнотидан асосий жойлари мазмуни сақлаб қолинган ҳолда келтирилади.

«Мен Путин билан учрашувга тайёрман. Мен бу одам билан 2019 йилда учрашганман. Нима ҳақда гапираётганимни тўлиқ тушунаман. Ҳақиқат бизнинг томонда. Аммо одамлар манфаати учун биринчи қадамни қўйишимиз керак деб ҳисоблайман. Биз урушни якунлаш жараёнини бошлашга келишиб олишни хоҳлаймиз. Ҳеч бўлмаганда бошлаш ҳақида.

Мен буни Трампга ҳам бир неча бор айтдим. Мен Путин урушни тўхтатишни истамайди деб ҳисоблайман. У ўт очишни тўхтатишни ва қандайдир музокараларни истамайди. Мен билан тўғридан тўғри музокарадан қўрқишини айтмаса ҳам бўлади.

Биз президент Эрдўған билан келишиб олдик – 15 май куни Анқарада бўламиз. Путин билан Туркияда учрашишни кутамиз. Россия шаҳарлар билан манипуляция қилмаслиги ва Путин Анқарага учишга тайёр эмаслигини айтмаслиги учун, мен дарҳол айтмоқчиман: агар Путин Истанбулга учса, биз ҳам Эрдўған билан Истанбулга учамиз.

Агар Путин чиндан ҳам нафақат медиада, балки реал ҳаётда ҳам учрашишга тайёр бўлса, биз етакчилар даражасида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишиб олиш учун ҳамма нарсани қиламиз. Ўт очишни тўхтатиш ҳақида айнан у билан келишиб олишим керак, чунки буни фақат у ҳал қилади. Мендан бошқа ҳеч ким Украинанинг суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ҳақида музокара олиб бора олмайди. Бу менинг зимамдаги мажбурият. Бунинг учун мен Путин билан музокараларни тақиқлаш тўғрисидаги фармонни бекор қилишим ҳам шарт эмас. Мен ниманидир бекор қилишим кераклиги унинг нарративи. Мен ўзимга ҳеч нарсани тақиқламаганман.

Мен ҳар қандай ҳолатда ҳам натижага қарайман. Биринчи рақамли натижа – ўт очишни сўзсиз тўхтатиш. Агар Путин Истанбулга келмаса ва ўйин қилишда давом этса – бу якуний нуқта бўлади ва Россия уруш тугашига тайёр эмаслигини намойиш этади. Бу эса АҚШ ва Европа барча ваъдалари бажариши ва Россияга қарши энг кучли санкциялар пакетини жорий этиши кераклигини англатади».

Мавзуга оид

Эълонлар

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти