Кая Каллас: Сербия геосиёсий танлов қилиши керак
«Сербиянинг Европа келажаги у қўллаб-қувватлайдиган қадриятларга боғлиқ», деди Белградда Европа Иттифоқининг бош дипломати Сербия президенти Александр Вучич 9 май куни Москвадаги парадда қатнашганидан сўнг.

Фото: European Union
Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Каллас Белградга ташрифи чоғида Сербия «қаерда бўлишни хоҳлаши» бўйича «стратегик, геостратегик» танлов олдида турганини айтди. 22 май, пайшанба куни Associated Press агентлиги Европа Иттифоқи бош дипломатининг сўзларидан иқтибос келтирди.
Сербия президенти Александр Вучич Брюсселнинг огоҳлантиришларини эътиборсиз қолдириб, 9 май Ғалаба куни Москвада ўтказилган ҳарбий парадда қатнашганидан икки ҳафта ўтгач, Каллас: «Сербиянинг Европа келажаги у қўллаб-қувватлайдиган қадриятларга боғлиқ», деди.
Европа Иттифоқи бош дипломати Вучичга бу борадаги фикрларини билдирди. «Украинада бу даҳшатли уруш олиб бораётган одам билан нега ёнма-ён туришимиз кераклигини тушунмаяпман», деди Каллас. Унинг қўшимча қилишича, Сербия президенти «ўз версиясини тақдим этган».
Калласнинг сўзларига кўра, Сербия сиёсий раҳбарияти ЕИга киришни ўзининг стратегик мақсади деб аташда давом этмоқда. Бироқ, Брюссел «бу сўзларни исботлайдиган ва қўллаб-қувватлайдиган ҳаракатларни кўришни» истайди, деди у: «Ислоҳотлар — бу Сербиянинг Европа Иттифоқи йўлида қандай ҳаракат қилишидир. Аъзоликка ҳеч қандай қисқа йўл йўқ. Бу ерда Белградда ҳақиқий тараққиётга эришиш керак».
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Путин Трампнинг урушни тезроқ тугатиш ҳақидаги чақириғини рад этди
Жаҳон | 12:26
-
Заргарлик буюмларини ноқонуний тарзда олиб кирмоқчи бўлган шахс ушланди
Ўзбекистон | 12:18
-
Навоий кўчасида қурилиши битмаган бино том қисмида ёнғин содир бўлди
Ўзбекистон | 11:56
-
Германия ТИВ раҳбари Хитойни Москвага таъсир ўтказишга чақирди
Жаҳон | 11:50
Мавзуга оид

11:49 / 03.07.2025
Каллас Хитой компанияларини урушда Россияга ёрдам беришни тўхтатишга чақирди

08:03 / 03.07.2025
Хитой ЕИни «глобал барқарорлик» учун ўзаро ҳамкорликка чақирди

07:11 / 01.07.2025
Арманистон ва ЕИ мудофаа ва хавфсизликда ҳамкорлик бўйича маслаҳатлашувларни бошлаяпти

20:34 / 30.06.2025