Bank of Georgia россияликларнинг люкс дўконлардаги харидларини чеклади
Bank of Georgia санкциялар сабаб россиялик мижозлар учун люкс дўконларда 300 евродан ортиқ харидни чеклади. Бу шундай биринчи ҳолат.

Фото: AP
Грузиянинг йирик банкларидан бири Bank of Georgia (BoG) россиялик мижозлар учун люкс дўконларда 300 доллар ёки евродан ортиқ миқдордаги харидларни чеклади, деб хабар берди РБК агентлиги 22 май, пайшанба куни.
РБК ёзишича, BoG бу чекловларни регуляторнинг талаби сифатида тушунтирди. Бунга Россияга қиймати ушбу миқдордан ошиб кетадиган ҳашаматли товарларни етказиб беришни тақиқловчи санкциялар сабаб бўлди. Чекловлар нафақат Грузияда, балки бутун дунёда қўлланади, деб даъво қилмоқда РБК. Агентлик кўриб чиққан банкнинг мижозлар ахборот бюллетенида айтилишича, агар мижозлар яшаш жойини ўзгартирса, Bank of Georgia билан боғланишлари мумкин.
Россиянинг Украинага бостириб кириши бошлангандан сўнг, Европа Иттифоқи 4-санкция пакети доирасида Россияга қиймати 300 евродан ортиқ бўлган ҳашаматли товарларни етказиб беришни тақиқлади. Бундай товарларни Россияда ҳам, «Россияда фойдаланиш учун» ҳам жисмоний ва юридик шахсларга сотиш тақиқланади.
"Бу катта прецедент: ҳашаматли товарларга нисбатан санкциялар 2022 йилда жорий қилинган, лекин биринчи марта уларнинг амалга оширилиши банк томонидан назорат қилинади. Илгари бутикларнинг ўзи (масалан, Chanel) уларга риоя қилишга ҳаракат қилган, аммо улар учун кассада русларни аниқлаш жуда қийин ва кўп меҳнат талаб қилган", дея таъкидлайди РБК.
Илгари россияликлар чет эл бутикларида ҳашаматли буюмларни сотиб олишда муаммоларга дуч келишган, бироқ бу ҳолатлар эпизодик бўлган, деб ёзади Forbes. РБК'га интервью берган экспертларнинг таъкидлашича, улар ҳали бирон бир бошқа банк руслар томонидан ҳашаматли дўконларда амалга оширилган тўловларни назорат қила бошлаган ҳолатлардан хабардор эмас.
Мавзуга оид

23:40 / 12.06.2025
Трамп Украина ва Россия ўртасидаги музокаралар бўйича янги баёнот берди

21:34 / 12.06.2025
Россия май ойида Украинада деярли рекорд даражада кўп ҳудудни эгаллади – WSJ

17:51 / 12.06.2025
«Ўргимчак тўри» операциясидан сўнг Россия бомбардимончи самолётларини Узоқ Шарққа кўчирди

15:00 / 12.06.2025