Ўзбекистон ва Эрон ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 2 млрд долларга чиқармоқчи
Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация Эронда бўлди. Учрашувларда транспорт-логистикадаги кўп йиллик муаммоларни зудлик билан ҳал этиш зарурлиги қайд этилди. Товар айирбошлашни 2 млрд долларга етказиш муҳокама қилинди. Бизнес форумда 1 млрд долларлик лойиҳалар портфели шакллантирилди.

Фото: Ўзбекистон ҳукумати матбуот хизмати
Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги Ўзбекистон ҳукумати делегацияси 11−12 май кунлари расмий ташриф билан Эронда бўлди, деб хабар қилди Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати.
11 май куни Теҳронда Ўзбекистон ва Эрон ҳукуматлари делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтди, унга Эрон биринчи вице-президенти Муҳаммад Ризо Ориф раҳбарлик қилди.
Томонлар товар айирбошлаш ҳажмини 2 миллиард долларга етказиш истиқболларини муҳокама қилди, шунингдек, транспорт-логистика соҳасидаги кўп йиллик муаммоларни зудлик билан ҳал этиш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштириш зарурлигини қайд этди.
Бундан ташқари, йиғилиш иштирокчилари саноат кооперациясини ривожлантириш, мамлакатлар ҳудудлари аро алоқаларни фаоллаштириш, илм-фан, таълим, технология ва инновациялар соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш, шу билан бирга, туризм, маданий-гуманитар йўналишлардаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш муҳим эканини билдирди.
Учрашув якунлари бўйича қуйидагилар имзоланди:
- Ўзбекистон ва Эрон ўртасида ҳар томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича 2025−2027 йилларга мўлжалланган «Йўл харитаси»
- Имтиёзли савдо битимининг товарлар рўйхатини тасдиқлаш баённомаси
- Ўсимликлар ҳимояси ва карантини соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми
- Ҳалол стандарт соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми имзоланди.
Учрашув якунлари бўйича Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Эрон биринчи вице-президенти Муҳаммад Ризо Ориф Ўзбекистон-Эрон бизнес форумининг очилишида иштирок этди.
Тадбирда мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 500 млн долларга етгани, қўшма корхоналар сони 210 тадан ошгани қайд этилди.
Форумда ҳамкорлик салоҳияти таҳлил қилиниб, янги ўсиш нуқталари белгиланди. 1 млрд долларлик лойиҳалар ва савдо шартномалари портфели шакллантирилди.
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ўз нутқида қатнашчилар эътиборини мамлакатда бизнес муҳитини яхшилаш, хорижий сармоядорларга қулай шарт-шароитлар яратиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар самараларига қаратди. Ҳукумат раҳбари эронлик ишбилармонларни Хоразм ва Самарқанд вилоятларидаги саноат зоналари имкониятларидан кенг фойдаланишга таклиф этди.
Тавсия этамиз
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Шаҳарларда йўл таъмирлаш ишлари фақат тунда амалга оширилади
Ўзбекистон | 17:20 / 16.05.2025
Камералар йўл чизиғини босганлик учун жарима ёзмайдиган бўлди
Ўзбекистон | 16:46 / 16.05.2025
14 йиллик қамоқдан президентликкача. Хосе Мухика ким эди?
Жаҳон | 16:05 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентда кучли довул кузатилди
Ўзбекистон | 19:27
-
Истанбул аэропортида танасига олтинни яширган ҳолда кирган ўзбекистонлик аёллар ушланди
Жаҳон | 19:10
-
Тошкент ва Самарқанд вокзалларида инфокиоскалар иш бошлади
Ўзбекистон | 19:00
-
Путин Украинага оид АҚШ тинчлик режасини Уиткофф билан муҳокама қилишни истамади
Жаҳон | 18:55
Мавзуга оид

20:49 / 15.05.2025
Трамп АҚШ ва Эрон ядро келишувига яқин эканини айтди

12:18 / 15.05.2025
Эрон АҚШ иштирокида уранни бойитиш бўйича консорциум тузишни таклиф қилди

14:10 / 14.05.2025
Ўзбекистон ва Эрон 1 млрд долларлик лойиҳа портфели ва савдо келишувларини шакллантирди

11:50 / 13.05.2025