Алишер Қодиров мактабда болаларга “Катюша” ёдлатилгани ҳолати юзасидан Мактаб вазирлигидан изоҳ сўради
Депутатга кўра, боғча ва мактаблар ташқи пропаганда тарғиботи учун эмас, болаларни ўзлигига меҳр ва садоқат билан тарбиялаш учун керак. Шунингдек, депутат ТИВга “Россотрудничество” фаолиятини таҳлил қилиш ҳақида ҳам сўров юбормоқчилигини маълум қилди.

Яқинда 9 май санаси муносабати билан пойтахтнинг Чилонзор туманидаги 188-мактабда ўқитувчи дарс ўрнига ўқувчиларга “Катюша” ёдлатгани хабар қилинганди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Миллий тикланиш сиёсий партияси раиси Алишер Қодиров айни ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги изоҳ беришини сўради.
“Боғча ва мактабларда болаларнинг онгостига ўзлигимиз хўрланган совет даврига соғинч, аждодларимизни қирғин қилган империалистик рамзларга муҳаббатнинг сингдирилиши миллий таҳдид сифатида баҳоланиши зарур.
Ўзбекистондаги боғча ва мактаблар фарзандларимизни миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида, ўзлигимизга меҳр ва садоқат билан тарбиялаш учун керак, ташқи пропаганда тарғиботи учун эмас”, – дейди у.
Шунингдек, Қодиров Ташқи ишлар вазирлигига “Россотрудничество” фаолиятини таҳлил қилиш ҳақида сўров юбормоқчилигини ҳам айтиб ўтган.
“Нон бериб қўлидан айрилган халқмиз, яхши ниятимиз суиистеъмол қилинишига йўл қўйилмаслиги керак”, – дея якунлаган у Telegram-каналида ёзган постини.
Эслатиб ўтамиз, 188-мактабдаги ҳолат юзасидан берилган расмий муносабатда “Катюша” ва “Смуглянка” қўшиқларини ёдлатгани тасдиқланмаган, рад ҳам этилмаган. Мактаб маъмурияти ўқитувчининг дарс маҳалида бундай тадбир ўтказиши мумкин эмаслиги ҳақида огоҳлантириш берган.
Бундан аввалги воқеада айни шу мактабда 6-синф ўқувчиси рус тили дарси вақтида ўқитувчидан дарсни шу тилда олиб боришни сўрагани сабаб калтакланганди.
Тавсия этамиз
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Шаҳарларда йўл таъмирлаш ишлари фақат тунда амалга оширилади
Ўзбекистон | 17:20 / 16.05.2025
Камералар йўл чизиғини босганлик учун жарима ёзмайдиган бўлди
Ўзбекистон | 16:46 / 16.05.2025
14 йиллик қамоқдан президентликкача. Хосе Мухика ким эди?
Жаҳон | 16:05 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Кристал Пэлас» «Ман Сити»ни мағлуб этиб, Англия Кубогини қўлга киритди
Спорт | 23:01
-
Исроил Ғазода янги, кенг кўламли ҳарбий операцияни бошлади
Жаҳон | 22:36
-
Шифокор чангли ҳавода амал қилиш керак бўлган тавсияларни берди
Жамият | 22:23
-
Кучли шамол Тошкент шаҳри ва вилоятида ўн минглаб истеъмолчиларни «светсиз» қолдирди
Жамият | 22:06
Мавзуга оид

20:18 / 12.05.2025
Тошкентдаги мактаб ўқитувчиси ўқувчиларга «Катюша» ёдлатгани хабар қилинди

19:04 / 15.04.2025
Ташқи ишлар вазирига хориждаги ўзбекистонликларнинг ҳимояси борасида парламент сўрови юборилди

18:01 / 11.04.2025
“Оқибатлари оғир бўлади” — Алишер Қодиров интернетдаги “ахборот лойиҳалари” ҳақида

11:18 / 23.03.2025