«Сити» Англия Кубоги финалида ютқазди, Ҳусанов кумуш медал тақди
Клуб ўзининг 119 йиллик тарихидаги биринчи йирик совринга эга бўлди. Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» қайдномасига киритилди, аммо майдонга туширилмади.

Фото: Getty Images
Англия кубоги, финал
«Кристал Пэлас» – «Манчестер Сити» 1:0
Гол: Эзе 17
Аниқ ижро этилмаган пеналти: Мармуш 36
«Кристал Пэлас»: Ҳендерсон, Муниоз, Ричардс, Лакруа, Гэҳи (Лерма 61), Митчелл, Вартон (Ҳюс 87), Камада, Сарр, Эзе, Матета (Нкетия 78).
«Манчестер Сити»: Морено, Аканжи, Диаш, Гвардиол, О'Райли, Бернарду (Гундўған 88), Де Брюйне, Савинио (Фоден 76), Мармуш (Эчеверри 76), Доку, Ҳоланд.
Огоҳлантиришлар: Ҳендерсон 90+1 – О'Райли 66, Бернарду 75, Диаш 82, Де Брюйне 85, Эчеверри 90+4.
Англия Кубоги финалида Лондоннинг «Кристал Пэлас» клуби «Манчестер Сити»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Ўйин 17 май куни «Уэмбли» стадионида бўлиб ўтди.
Ягона гол Эберечи Эзе томонидан 16-дақиқада урилди. 36-дақиқада «Манчестер Сити» ҳужумчиси Омар Мармуш пеналтини аниқ амалга ошира олмади – мисрлик ҳужумчининг зарбасини дарвозабон Дин Ҳендерсон қайтарди.
Умуман олганда, Ҳендерсон бутун ўйин давомида яхши ҳаракат қилиб, ғалабага катта ҳисса қўшди.
Ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» қайдномасига киритилди, аммо майдонга туширилмади. Лекин ўйиндан кейин барча жамоадошлари қатори кумуш медал билан тақдирланди, бунинг катта футболдаги илк медалидир.
«Кристал Пэлас» ўзининг 119 йиллик тарихидаги биринчи йирик совринни қўлга киритди. Клуб ўз тарихида учинчи марта Англия Кубоги финалида ўйнади. 1990 ва 2016 йилларда жамоа ҳал қилувчи баҳсларда «Манчестер Юнайтед»га мағлуб бўлган.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда кейинги ҳафта жазирама иссиқ бўлади
Ўзбекистон | 15:46 / 13.06.2025
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ дронларга қарши мудофаа тизимларини Украинадан Яқин Шарққа кўчирди
Жаҳон | 23:14
-
Исроил Эроннинг энергия инфратузилмасига зарба берди
Жаҳон | 22:25
-
Трамп билан Путин Яқин Шарқдаги хавфли кескинлашувни муҳокама қилди
Жаҳон | 21:33
-
АҚШда демократ сиёсатчиларга ҳужум уюштирилди, улардан бири вафот этди
Жаҳон | 21:27
Мавзуга оид

18:11
Клублар ўртасидаги ЖЧ бошланмоқда: унда кимлар иштирок этади?

20:01 / 09.06.2025
Қатар биз учун ноқулай рақиб, лекин ундан кучлимиз – Темур Кападзе

16:24 / 05.06.2025
Аббос Файзуллаев Россияда Марказий Осиёнинг энг қиммат футболчиси бўлди

22:02 / 04.06.2025