Исроил Ғазода янги, кенг кўламли ҳарбий операцияни бошлади
Исроил армияси бу операциянинг дастлабки босқичидаги мақсад - гаровга олинганларни озод қилиш ва ҲАМАС ҳаракатини йўқ қилиш эканини таъкидламоқда.

Фото: Israel Defense Forces
Исроил қўшинлари Ғазо секторида «Гидеон жанговар аравалари» номини олган янги йирик ҳарбий операциянинг биринчи босқичини бошлади. Гап анклавнинг «стратегик ҳудудлари»ни назоратга олиш ҳақида кетмоқда. Бу ҳақда РБК-Украина Исроил мудофаа кучлари (IDF) ва The Times of Israel нашрларига таяниб хабар берди.
Исроил Мудофаа вазирлиги баёнотида айтилишича, сўнгги 24 соат ичида армия «кенг кўламли ҳужумлар уюштирган ва Ғазо секторидаги стратегик ҳудудларни эгаллаш учун кучларни сафарбар қилган».
Исроил армияси таъкидлаганидек, бу «операциянинг дастлабки босқичи ва Ғазодаги урушнинг барча мақсадларига эришиш, жумладан, гаровга олинганларни озод қилиш ва ҲАМАС ҳаракатини йўқ қилиш учун» амалга оширилмоқда.
Исроил расмийлари оммавий ахборот воситаларига операция қуйидаги мақсадларни кўзлаган:
- Исроил армиясининг Ғазони «забт этиши» ва ҳудуд устидан назоратни сақлаб туриши;
- Фаластин тинч аҳолисини жанубга кўчириш;
- ҲАМАС жангариларига ҳужум қилиш;
- гуруҳнинг гуманитар ёрдам таъминоти устидан назоратни қўлга киритишига йўл қўймаслик.
5 май куни Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу Ғазо секторида янада шиддатли ҳужум бошланишини маълум қилган эди. Унинг сўзларига кўра, мамлакатнинг асосий мақсади ўзгаришсиз қолмоқда – ҲАМАС гуруҳини йўқ қилиш.
13 май куни Нетаняҳу Ғазодаги ҳарбий операция тез орада якунланишини эълон қилди ва ҲАМАС «у ерда қолмаслигини» таъкидлади.
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Россиянинг G8 ташкилотидан четлатилишини хато деб атади
Жаҳон | 22:20
-
Янги Тошкент шаҳригача метро қурилади
Ўзбекистон | 22:17
-
Дубайда апрел ойидаги жанжал оқибатида икки ўзбекистонлик вафот этгани маълум бўлди
Жаҳон | 21:38
-
Исроил Эрон давлат телевидениеси қароргоҳига зарба берди
Жаҳон | 21:18