ҲАМАС гаровдаги сўнгги америкаликни озод қилди
Ғазода асирда бўлган сўнгги тирик Америка фуқароси деб ҳисобланган 21 ёшли Идан Александр йигит жанубдаги Хон Юнис шаҳрида Қизил Хоч расмийларига топширилди.

Фото: Getty images
ҲАМАС ҳаракати Ғазо секторида 19 ойдан ортиқ тутқунликда бўлган америкалик-исроиллик аскар Идан Александрни озод қилди, деб хабар берди NBC News.
Ғазода асирда бўлган сўнгги тирик Америка фуқароси деб ҳисобланган 21 ёшли Александр жанубдаги Хон Юнис шаҳрида Қизил Хоч расмийларига топширилди.
Озод қилиш жараёни АҚШ президенти Доналд Трампнинг Яқин Шарққа ташрифи арафасида бўлиб ўтди. Аввалроқ Трамп бунга эришганини маълум қилганди.
ҲАМАС бу Ғазо секторига «ўт очишни тўхтатиш, ўтиш жойларини очиш ва ёрдам етказиш бўйича кўрилаётган қадамларнинг» бир қисми эканини айтди. Исроил гаровга олинганни озод қилиш учун хавфсиз йўлакни таъминлаш мақсадида ҳарбий амалиётларни, жумладан ҳаво ҳужумлари ва артиллерия зарбаларини вақтинча тўхтатди.
Исроил расмийларига кўра, Идан Александр озод қилиниши билан Ғазода 58 нафар гаровга олинган шахс қолди. Улардан 23 нафари бугунги кунда тирик эканлигига ишонилади.
Идан Александрнинг озод этилиши АҚШ президенти ва Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху ўртасида дипломатик таранглик кучайган пайтга тўғри келди. NBC News манбаларига кўра, келишмовчиликлар Ғазо ва Эрон бўйича музокараларга ёндашувлар билан боғлиқ. Нетаняхунинг идораси 12 май куни Исроил ўт очишни тўхтатиш ёки фаластинлик маҳбусларни озод қилиш мақсадида эмас, фақат Александрнинг озод этилиши учун хавфсиз ўтиш жойини таъминлаш мажбуриятини олганини айтди. «Музокаралар отишма остида ва жангларни кучайтиришга тайёргарлик кўриш билан биргаликда давом этади», дейилади баёнотда.
Тавсия этамиз
🔴 LIVE: ОТМга кириш имтиҳонлари қандай ўтади? – Kun.uz'да қабулга оид энг муҳим саволлар юзасидан жонли эфир
Ўзбекистон | 10:25 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон Қуролли кучлари бош штаби собиқ бошлиғи Тўлқин Қосимов вафот этди
Ўзбекистон | 10:41
-
Шавкат Мирзиёевнинг Мўғулистонга тарихий давлат ташрифи. Тафсилотлар
Ўзбекистон | 10:39
-
ОАВ: Оқ уй Конгрессга камроқ махфий маълумотни тақдим этмоқчи
Жаҳон | 10:00
-
Қонунчилик палатасида мухолифатнинг кафолатли ҳуқуқлари кенгаймоқда
Ўзбекистон | 09:51
Мавзуга оид

08:44
Италияда супермаркет тармоқларидан бири Исроил маҳсулотларини пештахталардан олиб ташлади

07:41
Исроил – Эрон уруши: ҳеч ким ютмади

22:45 / 25.06.2025
Трамп Украинадаги вазият назоратдан чиқиб кетганини маълум қилди

20:59 / 25.06.2025