Жаҳон | 20:55 / 09.05.2025
10827
2 дақиқада ўқилади

Британияда уруш фахрийси танкда Tesla автомобилини пачақлади

Иккинчи жаҳон урушининг 98 ёшли фахрийсига кўра, Илон Маск Европада ўта ўнгчиларни қўллаб-қувватлайди, бунга эса пулни автомобил савдосидан олади.

Британиялик Иккинчи жаҳон уруши фахрийси 98 ёшли Кен Тёрнер «Шерман» танкига ўтириб, Tesla автомобилини пачақлади — бу танкдан уруш вақтида мамлакат армияси томонидан фойдаланилган.

Британияликнинг ҳисоблашича, Илон Маск Европада ўта ўнгчиларни қўллаб-қувватлайди, бунга эса пулни автомобил савдосидан олади.

Шу орқали ушбу «томоша» — АҚШ президентига яқин бўлган миллиардернинг сиёсий позициясига қарши ўзига хос норозилик ҳаракати ҳисобланади.

Феврал ойида Германия собиқ канцлери Олаф Шолц АҚШ ҳукумати самарадорлиги департаменти (DOGE) раҳбари миллиардер Илон Маскнинг Германиядаги сайлов кампаниясига аралашувини танқид қилганди. «Демократия — Илон Маскдан кучлироқ», дея таъкидлаган Шолц. У DOGE раҳбари «Европада – нафақат Германияда, балки бошқа кўплаб мамлакатларда ҳам ўта ўнг партияларни сайлашга чақираётганидан» хавотирда эканини билдирган эди.

Эслатиб ўтамиз, апрел ойида Tesla 2025 йилнинг биринчи чорагида даромадлар тушиб кетгани тўғрисида ҳисобот берган. Компанияга кўра, жорий йилнинг дастлабки уч ойида Tesla 409 миллион доллар ишлаб топган — бу 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 71 фоизга кам. Шу билан бирга, Маскнинг Ҳукумат самарадорлиги департаменти раҳбари лавозимида фаолият юритаётгани ҳам компания савдоларига салбий таъсир кўрсатаётганини билдирган.

Мавзуга оид