Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Словения президенти билан бирга қўшма бизнес форумда иштирок этди
Ўзбекистон етакчиси учрашув иштирокчиларининг эътиборини мамлакатда Европа компаниялари учун ташкил этилаётган махсус саноат паркига қаратди. Шавкат Мирзиёев Словения компанияларини ушбу махсус зонанинг биринчи резидентлари бўлишга таклиф қилди.

Президент Шавкат Мирзиёев Любляна шаҳрига ташриф доирасида Словения президенти Наташа Пирц Мусар билан биргаликда қўшма бизнес форумида иштирок этди.
Тадбирда икки мамлакатнинг 100 дан ортиқ етакчи саноат ва савдо корхоналари раҳбарлари ва вакиллари қатнашди.
Словения делегацияси КRКА, Duol, Emo Frite, Panvita, Medex, Tajfun Planina, Altado, UVC Solutions, Riko ва бошқа кўплаб компаниялардан иборат бўлди.
Шавкат Мирзиёев ўз нутқида бугунги олий даражадаги самарали музокаралар Ўзбекистон-Словения муносабатларида, энг аввало, савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳаларда янги саҳифа очганини таъкидлади.
Жаҳон иқтисодиётидаги ҳозирги мураккаб даврда ўзаро савдони кўпайтириш, кооперация кўламини кенгайтириш ва миллий иқтисодиётларни диверсификация қилиш учун мавжуд имкониятлардан фойдаланиш муҳим экани қайд этилди.
Ўзаро товар етказиб бериш номенклатураси ва ҳажмини, шу жумладан тўқимачилик ва мева-сабзавот маҳсулотлари, минерал ўғитлар, мис, фармацевтика маҳсулотлари, технологик ускуналар ва юқори қўшилган қийматли бошқа товарлар ҳисобидан кўпайтириш орқали яқин йилларда ўзаро савдо ҳажмини 500 миллион еврога етказиш вазифаси қўйилди.
Икки мамлакат иқтисодиёти бир-бирини тўлдириши мумкин бўлган тармоқларда саноат кооперациясини ривожлантириш дастурини қабул қилиш муҳимлиги қайд этилди.
Ўзбекистон президенти иқтисодий шерикликни янада ривожлантиришнинг муҳим йўналишларини кўрсатиб ўтди. Фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, электротехника жиҳозлари, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, мева-сабзавотларни сақлаш ва қайта ишлаш, "яшил" энергетика объектларини қуриш ва модернизация қилиш шулар жумласидан.
Транспорт жиҳатидан ўзаро боғлиқликни, шу жумладан Словениянинг «Копер» порти имкониятларидан фойдаланиш ва икки мамлакат ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш орқали ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистонда Словения фуқаролари учун жорий этилган визасиз тартиб ишбилармонлик, гуманитар ва сайёҳлик алмашинувларини ривожлантиришга хизмат қилиши таъкидланди.
Ўзбекистон етакчиси учрашув иштирокчиларининг эътиборини мамлакатда Европа компаниялари учун ташкил этилаётган махсус саноат паркига қаратди. У Словения компанияларини ушбу махсус зонанинг биринчи резидентлари бўлишга таклиф қилди.
Давлат раҳбари Словения ишбилармон доиралари Ўзбекистон билан ўзаро манфаатли шерикликни ривожлантиришга қизиқиш билдириб, аниқ таклиф ва режаларини илгари сурганларини юксак баҳолади.
Якунда президентлар ҳузурида икки томонлама савдо-иқтисодий ва инвестициявий битимларни алмашиш маросими бўлди.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00
-
Куйдирги бўйича қўшни мамлакатда вазият жиддий — Санэпидқўмита
Жамият | 21:22
-
Тошкентда савдо корхонасида ёнғин чиқди
Жамият | 21:20
-
Гватемала соҳилларида 2,5 тонна кокаин ортилган сувости кемаси тўхтатиб қолинди
Жаҳон | 21:17
Мавзуга оид

18:33 / 10.07.2025
Бу йил Тошкент шаҳрига 8 миллиард доллар инвестиция жалб қилинади

16:53 / 09.07.2025
Барча ташкилот ва маҳаллалардаги асоссиз қўйилган тақиқловчи белгиларни олиб ташлаш топширилди

16:33 / 09.07.2025
«Сурункали қоидабузарлар»: мунтазам равишда қоидабузарлик қиладиган ҳайдовчиларга жаримадан чегирма берилмайди

16:28 / 09.07.2025