Илон Маск аста-секин сиёсатдан кетишга ваъда берди
Миллиардер бор эътиборини Tesla бошқарувига қаратиш ва келажакда сиёсатга «камроқ вақт» ажратиш ниятида.

Америкалик миллиардер Илон Маск Bloombergʼга берган интервюсида беш йилдан кейин ҳам Tesla’ни бошқаришни давом этишини, аммо сиёсатдан кетмоқчи эканини маълум қилди. Маскнинг сўзларидан кейин Tesla акциялари 3,6 фоизга кўтарилди.
Илон Маск — Доналд Трамп маъмуриятида АҚШ Ҳукумати самарадорлиги департаменти (DOGE) куратори. Унинг президент билан яқинлиги ва янги лавозимда амалга оширган ишлари, жумладан, давлат хизматчиларини оммавий равишда ишдан бўшатишлар кўплаб тандиқларга сабаб бўлмоқда. АҚШ ва бутун дунё бўйлаб Маскнинг DOGE’даги фаолияти сабаб ишлаб чиқарувчига қарши намойишлар бўлиб ўтди.
Инвесторларни тинчлантириш мақсадида бизнесмен келажакда сиёсатга «камроқ вақт» ажратишга ваъда берди. Апрелда у Оқ уйдаги иш фаолиятини ҳафтасига бир-икки кунга қадар қисқартиришини айтганди. Оқ уй аппарати раҳбари Сюзан Уайлснинг сўзларига кўра, Маск DOGE’даги фаолиятини деярли масофадан туриб бажармоқда.
Миллиардернинг сўзларига кўра, у Tesla акцияларига кўпроқ бойлик орттириш мақсадида эгалик қилиш ниятида эмас. «Бу пул масаласи эмас. Бу компания келажагини оқилона назорат қилиш масаласидир», — дейди у.
Bloomberg ҳисоб-китобларига кўра, Илон Маскнинг бойлиги 376 миллиард долларни ташкил этади. У 2008 йилдан бери Tesla бош директори лавозимида ишлаб келмоқда ва компаниянинг энг йирик акциядори ҳисобланади — 13 фоиз улушга эга. АҚШ президенти сайловларидан бир неча ҳафта ўтиб, инвесторлар электромобил ишлаб чиқарувчининг акцияларига 700 миллиард доллардан ортиқ сармоя киритган эди. Декабр ойида Tesla акциялари тарихий максимумга қадар кўтарилди — 488,54 доллар. Натижада, Маск бойлиги 400 миллиард доллардан ошдан тарихдаги биринчи инсонга айланди. Аммо шундан буён компания акциялари қиймати 50 фоиздан ортиққа тушиб кетди.
The Wall Street Journal 1 май куни Tesla директорлар кенгаши Маскнинг ўрнига янги бош директор қидираётгани ҳақида ёзганди. Нашр суҳбатдошларининг сўзларига кўра, директорлар кенгаши аъзолари аллақачон бир нечта компанияга бу борада мурожаат қилган. Тахминан шу вақтда Tesla раҳбарияти Маск билан ҳам учрашган. Ундан компаниядаги ишига кўпроқ эътибор қаратишни сўрашган. WSJʼнинг қайд этишича, Маск бунга эътироз билдирмаган.
Тавсия этамиз
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Ҳозирда сиртқи таълимда ўқиётганлар ўқишини қай тартибда давом эттиради?
Ўзбекистон | 11:14 / 17.06.2025
Қўрқув, шок ва саросима: Эронда нималар бўлмоқда?
Жаҳон | 19:57 / 16.06.2025
Уруш бошланди, Нетаняҳу эронликларни исёнга чорлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 20:41 / 15.06.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

17:26 / 11.06.2025
Маск Трамп ҳақидаги айрим постлари учун узр сўради

18:40 / 09.06.2025
Трамп агар Маск демократлар томонига ўтса, уни жазолашга ваъда берди

15:04 / 09.06.2025
Маскнинг отаси Москвада: Илон хатога йўл қўйди

14:55 / 08.06.2025