Покистон Зомин тоғ ҳудудида экотуризм объектларини ташкил этади
Жиззах вилоятининг Зомин туманида ўтказилган "Жиззах-2025" халқаро бизнес-форумида Покистон ишбилармон доиралари вакиллари фаол қатнашди.

Фото: "Дунё" АА
Покистон делегацияси таркибида фармацевтика, тўқимачилик, тери саноати, тайёр кийим-кечак, гугурт ишлаб чиқариш, кимё саноати ва бошқа йўналишларда фаолият юритувчи етакчи компаниялар вакиллари келди.
Форумнинг биринчи кунида Покистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари ўртасида G2B ва B2B шаклларида учрашувлар ташкил этилди. Уларда қатор йўналишларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Хусусан, Ўзбекистоннинг Ideal Textile Orzu компанияси Diners компанияси билан бизнес алоқаларини ўрнатиш, Покистонга ярим тайёр маҳсулотларни экспорт қилиш ва тайёр кийим-кечак ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича келишиб олди.
Шунингдек, Ўзбекистонда уй текстили ва чойшаб маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш борасида томонларнинг аниқ режалари мувофиқлаштирилди.
Зомин тумани ҳокимлиги раҳбарияти ва Покистоннинг Fazal Cloth Mill компанияси ўртасида бўлиб ўтган музокараларда туманда тўқимачилик корхонасини ташкил этиш, майда шохли қорамол кўплигини инобатга олиб, тери ва жунни қайта ишлаш, ундан тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Fatima Group компанияси билан Зомин тумани тоғ ҳудудида экотуризм объектларини ташкил этиш, Broadpeak компанияси билан эса туманида 50 ўринли замонавий меҳмонхона қуриш лойиҳасига инвестиция киритиш масалалари кўриб чиқилди.
Getz Pharma, Herbion Naturals ва Glitz Pharma фармацевтика компаниялари билан Зоминда етиштирилган доривор ўсимликлар экспортини йўлга қўйиш, яқин истиқболда импорт ўрнини босувчи дори воситаларини ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиш, Жиззах вилоятида тиббий ходимларни ўқитиш ва соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилиш бўйича ҳамкорлик қилиш, туман ҳудудидаги махсус таълим муассасалари билан ҳамкорликда фитотерапия ва доривор ўсимликлар бўйича ўқув курсларини уюштиришга келишилди.
Маҳаллий маҳсулотларни сақлаш ва экспорт қилишга йўналишида Покистоннинг TPBS компанияси билан Зомин туманида замонавий совитиш омбори ва логистика марказини қуриш ташаббуси илгари сурилмоқда.
Тавсия этамиз
“Сиртқи таълим ёпилса, ҳеч нарса йўқотмаймиз” – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 15:26 / 19.05.2025
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Курсклик амалдор Путиндан Суми вилоятини босиб олишни сўради
Жаҳон | 15:13
-
Москва чет элликларни урушга қандай жалб қилмоқда? Фуқаролигини йўқотган мисрлик ёлланма аскар ҳикояси
Жаҳон | 14:56
-
Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси тасдиқланди
Ўзбекистон | 14:52
-
NYT: Россия Бразилиядан «жосуслар фабрикаси» сифатида фойдаланган
Жаҳон | 14:45
Мавзуга оид

00:15 / 20.05.2025
Ҳиндистонда Покистон фойдасига жосуслик қилишда гумонланган 9 киши ушланди

22:12 / 15.05.2025
Покистон ва Ҳиндистон сулҳни 18 майга қадар узайтирди

17:40 / 13.05.2025
Ҳиндистон бош вазири Покистонга ультиматум эълон қилди

20:54 / 12.05.2025