Курсклик амалдор Путиндан Суми областини босиб олишни сўради
Украина армияси Россия билан чегарадош Суми областини 2022 йил мартида, Россиянинг Киевга ҳужуми муваффақиятсизликка учраган пайтда озод қилганди.

Фото: AP
Россиянинг Курск области Глушково райони раҳбари Павел Золотарев мамлакат президенти Владимир Путин билан учрашувда уни Украинанинг Суми областини босиб олишга чақирди. 21 май, чоршанба куни ТАСС давлат агентлиги хабарига кўра, бу Путин ва Курск областидаги муниципалитетлар раҳбарларининг учрашувида содир бўлди. Украина кучларини чегарадан неча километр узоқлаштириш кераклиги ҳақида гапирган Золотарев шундай деди: «Суми бизники бўлиши керак. Яриморолдагидек яшай олмаймиз. Биз кўп бўлишимиз керак. Ҳеч бўлмаганда Суми. Мен шундай деб ўйлайман».
«Шунинг учун улар Александр Евсеевични (Курск области губернатори вазифасини бажарувчи Александр Хинштейн) сайлашди, у ҳам кўпроқ нарсани хоҳлайди», деб жавоб берган Путин.
Россия чегарасидан тахминан 30 километр узоқликда жойлашган Суми шаҳри мунтазам равишда ўққа тутилмоқда. DeepState лойиҳаларидан бирининг маълумотларига кўра, Суми областида Россия ҳарбийлари томонидан босиб олинган ҳудудлар йўқ. Россия армияси уни 2022 йил март ойида, Киевга ҳужум муваффақиятсизликка учраганидан кейин тарк этганди.
Айни пайтда Украина Миллий гвардияси 20 май куни Россиянинг Суми областидаги ўқ отиш полигонига берган зарбаси натижасида олти украиналик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлганини маълум қилди. Путин Курск областида «кўнгиллилар» билан учрашувда ушбу зарба ҳақидаги саволга жавоб берар экан, Украина қуролли кучлари «чегара» томон ҳаракатланаётганини айтди.
13 апрел куни Россия ҳарбийлари Суми шаҳри марказига ракета ҳужуми уюштирган ва 35 киши, жумладан, икки бола ҳалок бўлганди. 120 дан ортиқ киши жароҳатланган. Россия мудофаа вазирлиги зарба нишони "Северск" оператив-тактик гуруҳи қўмондонлик штаби йиғилиши ўтказиладиган жой бўлганини маълум қилганди.
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Олти ойда 4 мингдан ортиқ шахс гиёҳванд моддалар муомаласи учун ушланди
Ўзбекистон | 10:01
-
Эрон икки французни "Моссад" фойдасига жосусликда айблади
Жаҳон | 09:48
-
Автомобил таъмири хизматига талаб энг юқори бўлган ҳудуд айтилди
Ўзбекистон | 09:20
-
Ўзбекистон ва Миср Султон Сайфиддин Қутуз ҳақида филм яратиши мумкин
Ўзбекистон | 09:03
Мавзуга оид

23:12 / 02.07.2025
Озарбойжон–Россия зиддиятлари нимадан дарак?

20:37 / 02.07.2025
Москва ресторанлари ўз менюларини арабчага таржима қилишни бошлади

20:31 / 02.07.2025
Россия Венесуэлада қурол ва ўқ-дори ишлаб чиқарадиган завод очди

20:23 / 02.07.2025