Украинада 11 кишини ўлдирган Ўзбекистон фуқароси умрбодга қамалди
У Киевдаги гул дўкони сотувчисини ўлдирганликда гумонланиб, ҳибсга олинган. Тергов давомида у бошқа жиноятларига ҳам иқрор бўлган.

Фото: Украина Бош прокуратура офиси
Украинада 2018 йилдан 2024 йилга қадар 11 кишини ўлдиришда айбдор деб топилган Ўзбекистон фуқароси умрбод қамоқ жазосига ҳукм этилди, деб хабар беради мамлакат Бош прокуратура офиси.
«2018 йил февралидан 2024 йил январигача бўлган даврда 11 кишини ўлдирган, шунингдек, суиқасд қилишга уринган шахс умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Доимий яшаш жойига эга бўлмаган Ўзбекистон фуқароси 3 нафар аёл ва 8 нафар эркакнинг умрига зомин бўлган», — дейилади прокуратура хабарида.
Эркак 2024 йилнинг январида Киевдаги гул дўконига харидор сифатида кирган ва пичоқ билан сотувчига 30 дан ортиқ жароҳат етказган. Шундан кейин у аёлнинг тилла тақинчоқларини олиб, воқеа жойидан яширинган. Жиноятни содир этишда гумонланган эркак қўлга олинган.
Тергов давомида эркак бундай жиноятларни бир неча бор содир этганини тан олиб, уларнинг тафсилотларини айтиб берган. Унинг қурбонлари асосан доимий яшаш жойига эга бўлмаган одамлар бўлган — эркак улар билан танишган, биргаликда спиртли ичимликлар ичган, сўнг Ўзбекистон фуқароси уларни ўлдирган. «Жасадлар ўлим ҳолатлари ва сабабини аниқлаш қийин бўлган вақтда топилган», — дейилади прокуратура хабарида.
Прокуратура маълумотларига кўра, айбланувчи яна бир кишини ўлдиришга уринган ва жиноятни охирига етказа олмаган.
«Айбланувчи ҳар бир қурбонни яхши эслади ва батафсил ҳикоялар жазони енгиллаштиришига умид қилди», — дея қайд этади идора.
Суд тақдим этилган далилларни баҳолаб, эркакни қотиллик жиноятларида айбдор деб топди ва унга қонунда назарда тутилган энг максимал — умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. Ҳозирда у ҳибсда сақланмоқда.
Тавсия этамиз
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Шаҳарларда йўл таъмирлаш ишлари фақат тунда амалга оширилади
Ўзбекистон | 17:20 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Исроил Ғазога яна гуманитар ёрдам етказишга рухсат берди
Жаҳон | 10:24
-
"Ўзбекинвест" Испания ва Италиядаги музокаралар натижасида янги халқаро шерикликка қадам ташлади
Ўзбекистон | 10:20
-
Айрим тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилади
Ўзбекистон | 10:00
-
Трамп саратон касаллиги аниқланган Байденни қўллаб-қувватлади
Жаҳон | 09:57
Мавзуга оид

09:00
Германия ва Европанинг уч давлати етакчилари Трамп билан Украинани муҳокама қилди

17:25 / 18.05.2025
Россия қўшини уруш бошидан бери бир ҳужумда рекорд даражадаги дронларни учирди

18:55 / 17.05.2025
Путин Украинага оид АҚШ тинчлик режасини Уиткофф билан муҳокама қилишни истамади

16:28 / 17.05.2025