Германия ва Европанинг уч давлати етакчилари Трамп билан Украинани муҳокама қилди
Доналд Трампнинг Владимир Путин билан суҳбатидан олдин Германия, Буюк Британия, Франция ва Италия давлат ва ҳукумат раҳбарлари АҚШ президенти билан суҳбатда Россияга қарши санкциялар муҳимлигини таъкидладилар.

Фото: Kevin Lamarque/REUTERS
АҚШ президенти Доналд Трамп ва Россия президенти Владимир Путин ўртасида кутилаётган суҳбат олдидан Германия, Буюк Британия, Франция ва Италия давлат ва ҳукумат раҳбарлари 18 май, якшанба куни кечқурун Америка етакчиси билан Украинадаги вазиятни муҳокама қилишди.
«Германия канцлери Фридрих Мерц якшанба куни кечқурун (18 май) АҚШ президенти Доналд Трамп ҳамда Франция, Буюк Британия ва Италия давлат ва ҳукумат раҳбарлари билан Украинадаги вазият ҳамда АҚШ ва Россия президентлари ўртасида бўлажак телефон суҳбатини муҳокама қилди. Фикр алмашиш Трамп ва Путин ўртасидаги душанбага режалаштирилган суҳбатдан сўнг дарҳол давом этади», — дея ёзди немис расмийси Штефанус Корнелиус матбуот учун баёнотда.
Ўз навбатида, Буюк Британия бош вазири Кир Стармернинг аниқлик киритишича, Европа етакчилари ва АҚШ президенти ўртасидаги суҳбатда асосий эътибор «Украинадаги вазият ва урушнинг ҳар икки томон учун ҳалокатли баҳоси» ҳақида бўлган.
Матбуот котиби таъкидлаганидек, Россия ўт очишни тўхтатиш ва тинчлик музокараларини олиб бориш учун жиддий саъй-ҳаракатлар қилмаса, бошқа нарсалар қаторида санкциялар қўлланиши муҳокама қилинди.
Ўз навбатида, Франция президенти Эммануэл Макрон ўзининг X микроблогида Европанинг тўрт етакчиси ва Доналд Трамп ўртасидаги суҳбатдан сўнг қуйидагиларни ёзди: «Эртага президент Путин президент Трамп таклиф қилган ва Украина ва Европа томонидан қўллаб-қувватланган 30 кунлик шартсиз ўт очишни тўхтатиш келишувини қабул қилиб, тинчликни хоҳлашини кўрсатиши керак».
Тавсия этамиз
Уруш бошланди, Нетаняҳу эронликларни исёнга чорлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 20:41 / 15.06.2025
Ўзбекистонда кейинги ҳафта жазирама иссиқ бўлади
Ўзбекистон | 15:46 / 13.06.2025
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эроннинг уран бойитиш заводида деярли барча центрифуга йўқ қилингани айтилди
Жаҳон | 02:03
-
ТИВ Эрон ва Исроилдаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Ўзбекистон | 01:07
-
Трамп оиласи 499 долларлик «Олтин смартфон»ни сотувга чиқаради
Жаҳон | 00:30
-
“Эрон урушни қабул қилди, энди ортга йўл йўқ” – сиёсатшунос
Жаҳон | 00:11
Мавзуга оид

00:30
Трамп оиласи 499 долларлик «Олтин смартфон»ни сотувга чиқаради

22:20 / 16.06.2025
Трамп Россиянинг G8 ташкилотидан четлатилишини хато деб атади

21:00 / 16.06.2025
Зеленский ва Трамп Канадада учрашади

19:40 / 16.06.2025