Ўзбекистон | 13:42 / 02.05.2025
1432
1 дақиқада ўқилади

"Тошкент-Мадрид" йўналишида тўғридан тўғри ҳаво қатновлари йўлга қўйилди

Uzbekistan Airways миллий авиакомпанияси "Тошкент-Мадрид" йўналишидаги тўғридан тўғри авиақатновларни амалга оширишни бошлади.

Фото: Дунё

Ҳаво қатновларининг очилиш маросими Адольфо Суарес номидаги Мадрид-Барахас аэропортининг 1-терминалида бўлиб ўтди ва унда Ўзбекистон элчиси Фаррух Турсунов ва авиакомпания мутасаддилари иштирок этди.

Тошкент ва Мадрид ўртасидаги парвозлар саккиз соатни ташкил қилади. Янги йўналиш Uzbekistan Airways миллий авиакомпанияси тармоғидаги энг узун масофалардан бирига айланди. Парвозлар ҳафтада бир марта – душанба куни амалга оширилади.

Ушбу ҳаво қатновлари Ўзбекистон ва Испания ўртасидаги маданий алмашинув, туризмни ривожлантириш ва савдо-иқтисодий ҳамкорлик учун қўшимча имкониятлар очиши кутиляпти.

Мавзуга оид