Андижон халқаро аэропорти 20 март куни очилади
Парвозлар сешанба ва пайшанба кунлари Тошкент – Андижон – Тошкент йўналиши бўйича амалга оширилади.

Фото: Uzbekistan Airports
20 мартдан Андижон аэропорти мунтазам йўловчи қатновларини қабул қила бошлайди. Биринчи рейс Тошкент – Андижон – Тошкент йўналиши бўйича амалга оширилади. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар берди.
Қайд қилинишича, 18 март куни Silk Avia рейслари учун чипталар сотуви бошланди, улар ATR-72-600 самолётларида сешанба ва пайшанба кунлари қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширилади:
- Тошкентдан жўнаб кетиш 11:20, Андижонга етиб келиш 12:20;
- Андижондан жўнаш соат 13:00, Тошкентга етиб келиш соат 14:00.
Таъкидланишича, келгусида Андижон аэропортига халқаро рейсларни қайта йўлга қўйиш ҳам режалаштирилган.
Аввалроқ, Андижон аэропортида реконструкциянинг биринчи босқичи якунланди, унинг доирасида аэродром мажмуасининг салмоқли қисми, жумладан, узунлиги 3300 метр ва кенглиги 60 метр бўлган янги 4Е тоифали учиш-қўниш йўлаги, юриш йўлаги ва 3 та самолёт тўхташ жойи бўлган перрон қурилиши якунланди. Терминал биносининг реконструкцияси иккинчи босқичда амалга оширилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид

20:42 / 20.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди

18:21 / 18.05.2025
Испанияда юзлаб бошпанасизлар аэропортни «эгаллаб олди»

10:30 / 15.05.2025
Россия аэропортлари 2025 йилда дронлар туфайли 217 марта ёпилди

10:06 / 13.05.2025