WSJ: Tesla Илон Маскнинг ўрнига янги бош директор изламоқда
Электрокарлар ишлаб чиқарувчи компания директорлар кенгаши Маскнинг ўрнига бошқа одам топиш ҳақида қарийб бир ой олдин, Tesla акциялари тушиб кетганидан кейин ўйлай бошлаган.

Фото: AFP/Getty Images
Tesla директорлар кенгаши миллиардер Илон Маскнинг ўрнини эгаллайдиган янги бош директор қидирмоқда. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб The Wall Street Journal хабар берди.
Электрокарлар ишлаб чиқарувчи компания раҳбарияти Маскнинг ўрнига бошқа одам топиш ҳақида қарийб бир ой олдин, Tesla акциялари тушиб кетиши ва Маск Оқ уйдаги фаолиятига кўп вақт ажратаётганидан норозилик билдирган инвесторлар сабаб ўйлай бошлаган.
Нашр суҳбатдошларининг сўзларига кўра, директорлар кенгаши аъзолари аллақачон бир нечта компанияга бу борада мурожаат қилган. Тахминан шу вақтда Tesla раҳбарияти Маск билан ҳам учрашган. Ундан компаниядаги ишига кўпроқ эътибор қаратишни сўрашган. WSJ’нинг қайд этишича, Маск бунга эътироз билдирмаган.
Ўз навбатида Tesla янги бош директорни қидириш учун компания рекрутинг агентликлари билан боғлангани ҳақидаги хабарларни «хато» ва «мутлақо нотўғри» деб атади. Баёнотда таъкидланишича, директорлар кенгаши «компаниянинг ўсиш бўйича қизиқарли режасини амалга оширишни давом этиш» қобилиятига ишонади. Бизнесмен ҳам WSJ’даги мақолани «тўқиб чиқарилган ёлғон» деб атаган ва нашрнинг ўзини «журналистикани обрўсизлантирувчи» дея таърифлаган.
Илон Маск Tesla’га 2004 йилда асосий инвестор сифатида қўшилган, кейин эса компания бош директорига айланган.
Апрел ойида Tesla 2025 йилнинг биринчи чорагида даромадлар тушиб кетгани тўғрисида ҳисобот берди. Компанияга кўра, жорий йилнинг дастлабки уч ойида Tesla 409 миллион доллар ишлаб топган — бу 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 71 фоизга кам. Шу билан бирга, Маскнинг Ҳукумат самарадорлиги департаменти (DOGE) раҳбари лавозимида фаолият юритаётгани ҳам компания савдоларига салбий таъсир кўрсатаётганини билдирган.
Компания ҳисоботидан кейин Илон Маск май ойидан бошлаб Вашингтонда камроқ вақт ўтказишини, 30 майдан эса DOGE раҳбарлигидан кетишини маълум қилди.
30 апрел куни Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида Трамп Маскка унинг ҳукуматдаги фаолияти учун миннатдорчилик билдирди. «Менимча, у уйига, ўзининг машиналарига қайтишни хоҳламоқда», — деган Трамп.
Тавсия этамиз
Чигирткалар босқини: Бу ҳам иқлим билан боғлиқ муаммоми?
Ўзбекистон | 15:49 / 14.05.2025
«Энг камбағал президент» Хосе Мухика вафот этди
Жаҳон | 08:03 / 14.05.2025
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Холокостдан омон қолган 97 ёшли кекса аёл университет талабасига айланди
Жаҳон | 01:16
-
Истанбулдаги музокаралар 16 майга кўчирилди. Зеленский Украина делегацияси таркибини тасдиқлади
Жаҳон | 00:53
-
9 млн долларни талон-торож қилишда айбланган Ўзбекистон фуқароси Россияда қўлга олинди
Ўзбекистон | 23:58 / 15.05.2025
-
Россия Қуруқликдаги қўшинлари қўмондони лавозимдан олинди
Жаҳон | 23:46 / 15.05.2025
Мавзуга оид

22:14 / 13.05.2025
Илон Маск Tesla’нинг рақсга тушаётган роботи видеоси билан бўлишди

20:55 / 09.05.2025
Британияда уруш фахрийси танкда Tesla автомобилини пачақлади

22:17 / 08.05.2025
Билл Гейтс миллиардер Илон Маскни қашшоқ болалар ўлимида айблади

17:04 / 01.05.2025