Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
9 млн долларни талон-торож қилишда айбланган Ўзбекистон фуқароси Россияда қўлга олинди
Москвадаги Внуково аэропортида Интерпол томонидан Ўзбекистон фуқароси ушланди. Маълумотларга кўра, у бошқарган компания 9 млн доллар кредит олиб, уни қайтармаган.
Интерполнинг Россиядаги миллий марказий бюроси томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида Москвада ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилишда айбланган Ўзбекистон фуқароси ҳибсга олинди. Бу ҳақда РФ ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, гумонланувчи «Внуково» аэропортида ушланган ва ватанига экстрадиция қилинган.
Ушбу шахс бошқарган компания пахта етиштириш учун банкдан 9 миллион долларга яқин кредит олган. У қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотишдан қарийб 20 миллион доллар фойда олиб, қарз маблағларини қайтариш бўйича мажбуриятларини бажармай, хорижга қочиб кетган.
Ўзбекистон Интерпол миллий марказий бюросидан айбланувчининг Россияга келиши эҳтимоли ҳақида маълумот олингач, самолёт қўнгандан сўнг у дарҳол ушланган ва ўша куниёқ Ўзбекистонга жўнатилган. Аэропортда эса уни ҳуқуқ-тартибот идоралари қўлга олган.
Аввалроқ қидирувда бўлган ўзбекистонлик Туркиядан депортация қилингани тўғрисида хабар берилганди. У бир қанча фирибгарлик жиноятларини содир этиб, фуқароларга катта миқдорда зарар етказганликда айбланмоқда.
Мавзуга оид

22:31 / 15.07.2025
Трампдан янги дедлайн – 50 кун. Бу нима дегани?

21:23 / 15.07.2025
Қуролланишнинг янги даври бошланди. Ҳарбий бюджети энг катта давлатлар қайси?

19:18 / 15.07.2025
Россияда мигрантларнинг хорижга пул ўтказмаларини чеклаш таклиф қилинди

18:43 / 15.07.2025