Тошкентда ёнғин оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу охирги ҳафтадаги учинчи йирик ёнғин
Яккасарой кичик саноат зонаси ҳудудидаги синтепон ишлаб чиқариш цехида юз берган ёнғиндан сўнг икки кишининг жасади топилган. 5 киши жароҳат билан шифохонага юборилди.

Фото: Видеодан кадр
Бугун, 1 май куни Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Қўшбеги кўчасида жойлашган Яккасарой кичик саноат зонаси ҳудудидаги Синтепон ишлаб чиқариш цехида ёнғин рўй берган.
Бу ҳақда соат 07:01 да ФВБга хабар тушган. Шунга кўра, ёнғин -қутқарув экипажлари соат 07:04 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин 07:45 да ўраб олинган ва соат 08:09 да ўчирилган.
ФВВ маълумотига кўра, ёнғин бартараф этилгандан сўнг, жойни ўрганиш давомида икки нафар фуқаронинг жасадлари аниқланган. Шунингдек, 5 нафар фуқаро тан жароҳати билан шифохонага юборилган.
Ёнғин ишлаб чиқаришда технологик жараён бузилиши натижасида юзага келгани тахмин қилинмоқда. Ёнғинни бартараф этишга 11 та асосий, 6 та махсус турдаги ёнғин ўчириш техникалари жалб этилган. Ёнғин натижасида цехнинг тахминан 700 кв.м майдонда томи, шифти ва маҳсулотлари ёниб зарарланган.
Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Воқеа жойига ФВВ раҳбарияти, Тошкент шаҳар ФВБ бошлиғи ва туман ФВБ раҳбар ходимлари ИИБ, ССБ, прокуратура масъул ходимлари чиқишган.
Kun.uz мухбири суҳбатлашган ҳодиса гувоҳларига кўра, ёнғин содир бўлишидан олдин цехда кучли портлаш содир бўлган. Бунда газ баллон портлаган бўлиши мумкин. Оқибатда цехнинг том қисми қулаб тушган.
Марҳумлар бу пайтда цехнинг ертўласида бўлган. Улардан бири 2000 йилда Қашқадарёда, яна бири эса 1986 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Ҳалок бўлганларнинг танаси 80-90 фоиз куйган.
Маълумот учун, бу – пойтахтда сўнгги кунларда содир бўлган учинчи йирик ёнғин.
Хусусан, 28 апрел куни Миробод тумани «Абдурауф Фитрат» МФЙ Г.Алиев кўчасида жойлашган қурилиш маҳсулотлари сақланаётган омборхоналарнинг бирида ёнғин содир бўлган эди. 8 та ёнғин-қутқарув экипажи ёнғин жойига етиб бориб, уни бартараф қилган.
26 апрел куни эса Тошкент вилояти Зангиота туманидаги гилам дўконида йирик ёнғин юзага келди. Ёнғин оқибатида пайдо бўлган қора тутунлар бутун Тошкент шаҳридан кўринган эди. ФВВ 7 та ёнғин-қутқарув экипажи ёнғин жойига етиб бориб, уни бартараф қилганини маълум қилган. Расмийларга кўра, ушбу иккала ҳолатда ҳам вафот этганлар ёки жароҳат олганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Ер қарида улкан олтин захиралари борлиги аниқланди
Жаҳон | 00:12
-
Малта июн ойида Фаластин мустақиллигини тан олади
Жаҳон | 23:20 / 25.05.2025
-
SpaceX компанияси Starship кемаси портлашига нима сабаб бўлганини эълон қилди
Жаҳон | 22:35 / 25.05.2025
-
АҚШ Федерал захира тизими собиқ ходими Хитой фойдасига жосуслик қилганликда айбланмоқда
Жаҳон | 21:46 / 25.05.2025
Мавзуга оид

20:09 / 25.05.2025
Тошкентдаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин чиқди

11:16 / 24.05.2025
Тошкентда 22 ёшли йигит кўчада танишини пичоқлади

08:10 / 24.05.2025
Тошкентда Nissan автомобили ёниб кетди

09:39 / 23.05.2025