АҚШ Федерал захира тизими собиқ ходими Хитой фойдасига жосуслик қилганликда айбланмоқда
У хитойликларга базавий ставкаси бўйича қарор қабул қиладиган қўмитанинг бозор бўйича мажлисларига оид маълумотларни сотиб келган бўлиши мумкин.

Фото: REUTERS
The Wall Street Journal Хитой фойдасига жосусликда айбланаётган АҚШ Федерал захира тизими (ФЗТ) собиқ иқтисодчиси Жон Рожерсга оид иш тафсилотларини ўрганди.
Маълумотларга кўра, 2013 йилда Рожерс ФЗТ форумида иштирок этиш учун Шанхайга борган. Тергов версияси бўйича Хитой махсус хизматлари агентлари айнан шу ерда биринчи марта у билан алоқа ўрнатган.
Ўзини Хитой олий таълим муассасаларидан бирининг аспиранти деб таништирган шахс америкаликка ФЗТни ўрганаётгани ва унинг иши ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлмоқчи эканини айтган. Бир нечта учрашувдан кейин Рожерсга аспирант ҳисобидан Хитойга ташриф буюриш таклифи берилган. WSJ’нинг қайд этишича, бунинг оқибатида юзага келган воқеалар занжири 2021 йилда Рожерснинг ФЗТдан кетишига, жорий йил январда эса унга нисбатан жосуслик айблови эълон қилинишига олиб келган.
Терговчиларнинг маълум қилишича, Жон Рожерс хитойликларга ФЗТнинг ички ҳисоботларига оид маълумотларни, жумладан, Федерал захира тизимининг базавий ставкаси бўйича қарор қабул қиладиган қўмитасини бозор бўйича мажлисларига боғлиқ маълумотларни пул эвазига тақдим этиб келган. Федерал тергов бюроси агентларининг тинтуви натижасида ФЗТ собиқ ходимининг Вашингтондаги квартирасидан 50 минг долларга яқин пул топилган. Айбланувчининг аёли бу пуллар унга тегишли эканини таъкидламоқда, Рожерснинг ўзи эса жосуслик борасидаги айбловларни рад этяпти.
ФЗТ собиқ иқтисодчисининг адвокатлари ҳукуматнинг кўплаб айловлари етарлича асосга эга эмаслигини билдирган. Таъкидланишича, Рожерсда пул-кредит сиёсатига таъсир кўрсатадиган ФЗТнинг махфий маълумотларидан фойдаланиш учун рухсат бўлмаган. Собиқ ходимга нисбатан суд иши жорий йилда бошланиши керак. Агар Рожерс иқтисодий жосусликда айбдор деб топилса, у 15 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эрон 400 килодан ортиқ бойитилган уранни АҚШ зарбаларидан яширишга улгурган — Европа разведкаси
Жаҳон | 23:36 / 26.06.2025
-
ХВЖ даромад солиғини табақалаштиришга чақирди. Иқтисодчи бунга қарши тўртта сабаб келтирди
Иқтисодиёт | 23:08 / 26.06.2025
-
АҚШ 2026 йилда ядро триадасини ривожлантиришга 60 млрд доллар сарфлашни режалаштирмоқда
Жаҳон | 22:51 / 26.06.2025
-
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Беларусга етиб борди
Ўзбекистон | 22:32 / 26.06.2025
Мавзуга оид

20:38 / 26.06.2025
Хитойлик олимлар инфекцияларни даволовчи микроробот яратди

18:56 / 26.06.2025
Эронда Исроил фойдасига жосуслик қилишда гумонланиб, қарийб 700 киши ҳибсга олинди

18:51 / 26.06.2025
Хитой қуёш ва шамол энергиясини ривожлантириш бўйича рекорд ўрнатди

18:21 / 25.06.2025