Ер қаърида улкан олтин захиралари борлиги аниқланди
Ер юзасидаги барча қимматбаҳо металларнинг 99 фоизи аслида сайёра ядросида жойлашган. Рутений, олтин, платина ва бошқа қимматбаҳо металлар аслида тўғридан-тўғри ядродан кўтарилиб чиқаётган бўлиши мумкин.

Фото: Getty Images
Ҳавайи оролларида Ер ядросидан отилиб чиққан қимматбаҳо металларга бой вулқон жинслари топилди, деб ёзмоқда Nature. Маълумотларга кўра, бу сафар гап платина гуруҳига кирувчи камёб металл — рутений ҳақида бормоқда. Унинг мўллиги эса бошқа қимматли моддаларнинг, жумладан, олтиннинг ҳам улкан захиралари мавжудлигидан дарак беради.
Геологларнинг ҳисоб-китобига кўра, Ер юзасидаги барча қимматбаҳо металларнинг 99 фоизи аслида сайёра ядросида жойлашган бўлиб, фақат 1 фоизи мантияга ва қобиқ қатламига тарқалган. Бунинг сабаби — ушбу металларнинг оғирлиги ва зичлигида. Сайёра шаклланиш босқичида гравитация энг оғир элементларни марказ — ядрога тортган.
Айнан шунинг учун Ер ядроси металл таркибга эга. У Плунтондек келадиган (2,4 минг километр) қаттиқ ички ядро ва 2,2 минг километрли суюқ ташқи қисмдан иборат. Айнан шу суюқ ядрода металларнинг ҳаракати электр токи ҳосил қилади, бу эса ўз навбатида Ернинг кучли магнит майдонини вужудга келтиради. Ушбу магнит майдон сайёрани космик нурланишлардан кўринмас қалқон каби ҳимоя қилади.
Шу пайтгача олимлар Ер литосферасида сақланаётган нисбатан кичик қимматбаҳо металл захиралари сайёра ички тузилмасининг — ядро, мантия ва қобиқнинг ноаниқ тарзда ажралгани натижаси деб ҳисоблаб келишган. Бу жараён планетар дифференциаллашув деб аталади.
Энди эса олимларнинг хулосасига кўра, рутений, олтин, платина ва бошқа қимматбаҳо металлар аслида тўғридан-тўғри Ер ядросидан кўтарилиб чиқаётган бўлиши мумкин. Улар минглаб километр масофани босиб ўтиб, ер юзасига чиқади — бу жараён «мантия кўтарилиши» деб номланади.
Бу ташқи ядро ва мантия чегарасида ҳосил бўладиган ўта қизиган магма устуни бўлиб, у юқорига вертикал оқим тарзида ҳаракат қилади. Айнан шундай кучли оқим ўз босими билан Африка континентал плитасини пастдан «ёриб ўтмоқда», бу эса машҳур Шарқий Африка ёриғининг пайдо бўлишига сабаб бўлган. Мазкур геологик жараён туфайли Африка материгининг катта қисми аста-секин асосий қитъадан ажралмоқда.
Бу каби жараён ҳозирда Тинч океан плитаси остида, Ҳавайи ороллари ҳудудида содир бўлмоқда. Геологлар фикрича, айнан мана шу мантиявий «кўтарилишлар» миллионлаб йиллар олдин бутун Ҳавайи архипелагини юзага келтирган — ороллар асосан базальтдан, яъни қотган лавадан иборат.
Рутений ва волфрам элементлари Кауаи ва Камаэуаканалоа оролларининг жинсларида аниқланган. Тадқиқотчилар бу металларнинг аниқ Ер ядросидан чиққанини таъкидлайди: уларнинг атом тузилмаси бундан далолат беради. Чунки ядродаги моддалар изотоп таркиби жиҳатидан мантиядагилардан фарқ қилади.
Тавсия этамиз
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентда 1,5 млрд сўмлик синтетик гиёҳванд воситаларни сақлаб келган фуқаро ушланди
Ўзбекистон | 13:01
-
Тошкентда тирбандликларни прогноз қилишга қаратилган вазиятлар маркази иш бошлади
Ўзбекистон | 12:41
-
Эрдўған: Трамп Туркияда Путин билан учрашишга тайёр
Жаҳон | 12:39
-
Қамчиқ довонида BYD хандаққа тушиб кетди
Ўзбекистон | 12:24
Мавзуга оид

13:06 / 25.06.2025
6,5 млрд долларлик олтин сотуви, кескин ошиб бораётган газ экспорти – Ўзбекистон ташқи савдоси шарҳи

12:00 / 23.06.2025
Аэропортда танасига 250 грамм қуйма олтинни яшириб олиб ўтаётган шахс ушланди

15:34 / 10.06.2025
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қарийб 50 млрд долларга етди

22:21 / 09.06.2025