Россияда ота-онаси ЙТҲда вафот этган 11 ёшли бола Ўзбекистонга олиб келинди
Боланинг қариндошлари вақтинчалик васийликни расмийлаштиришда қийинчиликка дуч келган. Бироқ болалар омбудсмани томонидан зарур ёрдам кўрсатилиб, ҳужжатлар қисқа фурсатда расмийлаштирилган.

Фото: kp.ru
Россиянинг Аcтрахан областида ота-онасидан айрилган вояга етмаган боланинг Ўзбекистонга қайтарилиши таъминланди, деб хабар беради болалар омбудсмани.
Қайд этилишича, 14 апрел куни Астрахан областида икки енгил автомобил тўқнашуви оқибатида Ўзбекистон фуқароси бўлган (2013 йилда туғилган ўғил бола) Б.Р. шифохонага ётқизилган. ЙТҲда боланинг автомашинада бўлган ота-онаси вафот этган.
Бола енгил жароҳат олган бўлиб, кўрсатилган тиббий ёрдам туфайли соғлиғи тикланган. Шундан сўнг уни Ўзбекистонга қайтариш ва яқин қариндошлари қарамоғига топшириш масаласи ўрганилган.
Хусусан, фожиадан хабар топган боланинг яқин қариндошлари етиб келиб, вақтинча васийликни расмийлаштириш жараёнини бошлаган, аммо Б.Р.ни Россиядан олиб чиқиш учун ҳужжатлар етарли бўлмаган.
Мазкур масала юзасидан Россия болалар омбудсмани Мария Лвова-Белова ўзбекистонлик ҳамкасбига мурожаат қилган.
Болалар омбудсмани ва Ички ишлар вазирлигининг тезкор ҳамкорлик чоралари натижасида Ўзбекистоннинг Ростов-Дон шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Астрахан области Ижтимоий ривожланиш ва меҳнат вазирлиги томонидан зарурий амалий ёрдам кўрсатилиб, бола ҳамда унинг қариндошига қисқа фурсатда тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Ҳозирда бола Ўзбекистонга олиб келиниб, қариндошлари (онасининг синглиси) қарамоғига топширилган.
Аввалроқ Россияда қаровсиз қолиб кетган 16 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилгани тўғрисида хабар берилганди. Ундан олдин эса Қозоғистондан ота-она қарамоғисиз қолган 10 нафар бола Тошкентга олиб келинган эди.
Тавсия этамиз
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Ғарбий Сибирни ўзбеклар бошқарган” – таҳлилчилар Россияда кўтарилган шов-шув ҳақида
Жаҳон | 22:40 / 31.05.2025
-
Японияда интернет тезлиги бўйича янги жаҳон рекорди ўрнатилди
Фан-техника | 22:02 / 31.05.2025
-
Қизалоқ ва Лучо: бир муҳаббат тарихи
Спорт | 21:20 / 31.05.2025
-
Шавкат Мирзиёев Ҳаж зиёратидаги ўзбекистонликлардан хабар олди
Ўзбекистон | 20:31 / 31.05.2025
Мавзуга оид

21:53 / 30.04.2025
Россиянинг сабзавотчиликка ихтисослашган ҳудуди меҳнат мигрантлари тақчиллигига дуч келди

16:51 / 03.02.2025
Azerbaijan Airlines «хавфсизликни таъминлаш мақсадида» Астраханга парвозларини тўхтатди

11:45 / 03.02.2025
Астрахан ва Волгоград областларига дронлар ҳужум қилди

22:18 / 28.05.2024