Azerbaijan Airlines «хавфсизликни таъминлаш мақсадида» Астраханга парвозларини тўхтатди
Авиакомпания Боку—Астрахан—Боку йўналиши бўйича чипта харид қилган йўловчиларга пуллар тўлиқ қайтарилиши ёки чипталар алмаштириб берилишини маълум қилди.

Фото: Shutterstock
Azerbaijan Airlines (AZAL) авиакомпанияси парвозлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Бокудан Астраханга рейсларини номаълум муддатга тўхтатади. Бу ҳақда авиаташувчининг матбуот хизмати хабар берди.
AZAL’нинг қарори сўнгги вақтларда Россия ҳукумати Астрахан устидаги ҳаво ҳудудини тез-тез ёпаётгани сабаб қабул қилинган.
Астрахан, Қозон, Нижнекамск, Саратов ва Уляновск аэропортлари Украина дронларининг ҳужумлари фонида 3 феврал кечаси парвозларга вақтинча чеклов жорий этганди. Маҳаллий ҳукумат баёнотига кўра, Астрахан областида дронлар ёнилғи-энергетика мажмуаларига ҳужум қилишга уринган.
Azerbaijan Airlines Боку—Астрахан—Боку йўналиши бўйича чипта харид қилган йўловчиларга пуллар тўлиқ қайтарилиши ёки чипталар алмаштириб берилишини маълум қилди. «AZAL вазиятни диққат билан кузатиб, йўловчиларни жадваллардаги ҳар қандай ўзгаришлардан ўз вақтида хабардор қилиб бормоқда», — дея қўшимча қилади авиакомпания.
Бокудан Грознийга учган Azerbaijan Airlines самолёти 25 декабрда Оқтов шаҳрига мажбурий қўниш вақтида ҳалокатга учраган эди. Ҳодиса оқибатида 38 киши ҳалок бўлган. Euronews ва Reuters маълумотларига кўра, самолётнинг қулашига Россиянинг Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари сабабчи бўлган.
Ҳалокат сабаблари ҳозиргача расман эълон қилинмади. Шу билан бирга Россия президенти Владимир Путин ҳалокатдан кўп ўтмай Озарбойжон президенти Илҳом Алиевга қўнғироқ қилиб, «Россия ҳаво маконида содир бўлган фожиа» учун узр сўраган эди. Алиев эса Россия самолётнинг қулашида «ўз айбини тан олиши кераклигини» маълум қилган.
AZAL самолёти ҳалокатидан кейин бир қатор хориж авиакомпаниялари Россияга рейсларини бекор қилди. Хусусан, Azerbaijan Airlines РФнинг қатор шаҳарларига парвозларини тўхтатиб қўйди.
Мавзуга оид

21:53 / 30.04.2025
Россиянинг сабзавотчиликка ихтисослашган ҳудуди меҳнат мигрантлари тақчиллигига дуч келди

18:57 / 27.04.2025
Россияда ота-онаси ЙТҲда вафот этган 11 ёшли бола Ўзбекистонга олиб келинди

19:19 / 05.02.2025
Озарбойжон ҳукумати AZAL самолёти ҳалокати бўйича Қозоғистон ҳисоботига изоҳ берди

11:45 / 03.02.2025