Ўзбекистон юклари Туркманбоши порти орқали Россияга етказилиши мумкин
Туркманистоннинг Туркманбоши портидан Россиянинг Астрахан вилояти портларига қадар юкларни сув орқали етказиб бериш йўлга қўйилиши мумкин.

Туркманбоши порти
Россиянинг Астрахан вилояти губернатори Игор Бабушкин Россия делегациясининг Тошкентга ташрифи доирасида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан учрашди.
Томонлар Ўзбекистондан Россияга юкларни етказиш имкониятларини муҳокама қилдилар.
Қайд қилинишича, бугунги кунда улар Астраханга автомобил орқали етказилмоқда. Улардан баъзилари Астрахан логистика марказининг терминаллари орқали ўтади. 2023 йилда 15 минг тонна сабзавот ва мева етказилган.
Учрашувда Туркманистоннинг Туркманбоши портидан Астрахан вилояти портларига қадар Шимолий-Жануб йўлагининг денгиз компоненти орқали Ўзбекистондан Россияга юкларни сув орқали етказиб бериш имкониятлари муҳокама қилинган.
Таъкидланишича, Астрахан вилояти раҳбари ўзбекистонлик компания ва тадбиркорларни Астрахан транзит имкониятларидан фойдаланишга чақирган.
Мавзуга оид

23:43 / 21.06.2025
Украина дронлари Россияга зарба бериш учун Қозоғистон узра учгани маълум қилинди

22:13 / 21.06.2025
Россия бюджети 2024 йилда мигрантларнинг патентидан 1,5 млрд доллар ишлади

19:06 / 21.06.2025
Эрондан 60 га яқин Ўзбекистон фуқаролари ватанга қайтарилди

19:04 / 21.06.2025