Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинларга асир тушган хитойликлар иштирокида матбуот анжумани ўтказилди
Асирлардан бирининг айтишича, у Россияга яраланган ҳарбийлар учун реабилитолог сифатида ишга жойлашиш мақсадида келган. Иккинчиси эса саёҳат баҳонасида РФга келган ва «озгина пул ишлаб олмоқчи бўлган».

Фото: Украинская правда
Хитойнинг Россия томонида жанг қилиб, украиналик ҳарбийлар томонидан асирга олинган икки фуқароси Киевда матбуот анжумани ўтказди. Унда асирлар урушга алдов йўли билан жалб қилингани ҳақида сўзлаб берди.
Ван Гуанцзюннинг айтишича, у россиялик рекрутер (ёлловчи) билан яраланган ҳарбийлар учун реабилитолог сифатида ишга жойлашишга келишган. Ўзининг айтишича, у Россияга келганида «армияга тушиб қолган ва унда танлов бўлмаган».
Чжан Ренбонинг маълум қилишича, у аввалига Россияга саёҳат учун келган, кейин эса «озгина пул ишлаб олишга қарор қилган». Хитой фуқароси айтишича, унга қурилишда иш таклиф қилишган, аммо кейин «бошқа ишлар бошланган» ва у «ҳеч нарса қила олмай қолган».
Чжан ва Ван Хитой ҳукумати тузилмаларига ҳеч қанақа алоқалари йўқлигини билдирди.
Украина қуролли кучлари Хитойнинг икки нафар фуқаросини асирга олгани тўғрисида президент Володимир Зеленский 8 апрел куни маълум қилганди. У Киев хитойликларни Россияда асирда сақланаётган украиналикларга алмашишга тайёр эканини айтган.
Хитой Ташқи ишлар вазири мамлакат ўз ҳарбийларини Украинага юбормаганини расман маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда Россия армияси тарафида туриб Ҳиндистоннинг ўнлаб фуқаролари ҳам жанг қилаётгани маълум бўлганди. Кейинроқ ҳукумат аралашуви билан ватанига қайтган ҳиндлар Россияга алдов йўли билан чақирилиб, ҳарбий шартномалар тузишга мажбурланганини сўзлаб берганди.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Бразилия прокуратураси собиқ президент Болсонаруни давлат тўнтаришига уринишда айблади
Жаҳон | 22:28
-
Тайван армияси шаҳар ичида жанг олиб бориш бўйича ўқув машғулотларини бошлади
Жаҳон | 21:54
-
Сурияда яна гуруҳлар орасида тўқнашувлар юз берди. Исроил вазиятга аралашди
Жаҳон | 21:50
-
Германиялик йигит операциялар ёрдамида оёқларини 24 сантиметрга узайтирди
Жаҳон | 21:45
Мавзуга оид

22:31
Трампдан янги дедлайн – 50 кун. Бу нима дегани?

21:23
Қуролланишнинг янги даври бошланди. Ҳарбий бюджети энг катта давлатлар қайси?

20:30
Бахтиёр Саидов Хитой раиси билан учрашди

18:43