Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германиялик йигит операциялар ёрдамида оёқларини 24 сантиметрга узайтирди
23 ёшли йигит бўйи 171 см бўлганидан жуда уялган ва ўзини пакана деб ҳисоблаб келган. Шу боис у икки йил давомида оёқларини узайтириш бўйича иккита операцияни бошдан ўтказган.

Фото: Instagram
Германияда бўйи пастлиги сабаб тушкунликда юрган Леон Отремба операция орқали оёқларини узайтиришга қарор қилди. Икки йил ичида унинг бўйи 24 сантиметрга ўсди, аммо энди унинг ҳаёти кучли оғриқлар билан давом этмоқда, деб ёзади Metropoles.
Қайд этилишича, 23 ёшли Отремба бўйи 171 сантиметр бўлганидан жуда уялган, у ўзини пакана деб ҳисоблаб келган. Шу боис у икки йил давомида оёқларини узайтириш бўйича иккита операцияни бошдан ўтказган ва ҳозирда унинг бўйи 195 сантиметрни ташкил этади.
Биринчи операция 2023 йилда амалга оширилган. Ўшанда металл стерженлар ва ташқи фиксатор ёрдамида Леоннинг сон суяклари 10 сантиметрга узайтирилган. Суякларни секин-аста чўзиш учун конструкция ҳар куни 1 миллиметрга тортилган. У операция жойи яллиғланмаслиги учун мунтазам текширувдан ўтиб турган.
Иккинчи операция 2025 йил бошларида ўтказилган. Бу сафар унинг болдир суяклари клик-тизимли ички механизм ёрдамида узайтирилган. Леоннинг таъкидлашича оғриқ у қадар кучли бўлмаган, аммо операциядан кейин ўзини тиклаб олиши учун ойлар керак бўлган. Йигит ҳатто юришни қайтадан ўрганган.
Ўз навбатида ортопедларнинг огоҳлантиришича, бу каби операциялар инсон соғлиғига катта хавф туғдиради. Лучано Миллер исмли шифокорга кўра, оёқларни узайтириш фақат тиббий кўрсаткичлар, масалан, туғма касалликлар ҳолатида амалга оширилиши лозим. Унинг таъкидлашича, шифокорлар аралашуви мушакларга таъсир кўрсатади ва тана биомеханикасини бузади.
Тавсия этамиз
Янги Ўзбекистонда дарахтлар сувсизликдан қуриб боряпти
Ўзбекистон | 15:21 / 02.08.2025
Тошкентдан Чорвоққа янги автомобил йўли қурилади
Ўзбекистон | 10:44 / 02.08.2025
Вояга етмаган шахс «судланмаган» деб ҳисобланиши белгиланмоқда
Ўзбекистон | 23:00 / 01.08.2025
Андижонда алиментдан қочиб юрган эркак ҳийла билан тузоққа туширилди
Жамият | 22:24 / 01.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Sea Breeze Uzbekistan»да экологик талабларга риоя этилмаса лойиҳа тўхтатилади — Ҳукумат қарори
Ўзбекистон | 07:02
-
ҲАМАС Фаластин давлати тузилмагунича қуролни ташламаслигини маълум қилди
Жаҳон | 01:19
-
БМТ бош котиби Туркманистонга келди
Жаҳон | 01:00
-
Арманистон собиқ бош вазири Женнифер Лопес концертига қилинган харажатларни конституцияга зид деб атади
Жаҳон | 00:46
Мавзуга оид

21:02 / 03.08.2025
Германия маданият вазирлигида гендер-нейтрал тилдан фойдаланиш тақиқланди

13:22 / 02.08.2025
Германия АҚШ билан келишилган ҳолда Украинага иккита Patriot'ни беради

10:32 / 02.08.2025
Германияда Зеленский офиси раҳбарининг собиқ ўринбосари уйида тинтув ўтказилди

08:46 / 02.08.2025