Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой Трампнинг таҳдидларидан кейин Россияни қўллаб-қувватлашни кучайтиришга ваъда берди
Трамп агар Россия 50 кун ичида Украина билан келишувга эришмаса, Москва ва унинг савдо ҳамкорларига 100 фоизли тарифларни жорий қилишини айтган эди. Хитой эса Россиянинг энг катта савдо ҳамкори ҳисобланади.

Фото: РИА Новости
Хитой раҳбари Си Жинпинг АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан Москванинг савдо ҳамкорларига иккиламчи санкциялар қўллаш таҳдиди янграганидан кейин Россияни қўллаб-қувватлашни кучайтиришга ваъда берди.
Пекинда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашувда Хитой раҳбари икки давлат ташқи ишлар вазирликлари президент Владимир Путин билан эришилган «муҳим келишувларни самарали амалга ошириши», шунингдек, «Шанхай ҳамкорлик ташкилоти каби кўптомонлама майдончаларда ҳамкорликни ривожлантириши ва бир-бирини қўллаб-қувватлаши» кераклигини таъкидлади.
Шунингдек, у икки давлат хавфсизлиги ва тараққиёт манфаатларини ҳимоя қилиш зарурлигини айтди.
Бир кун аввал, 14 июлда Трамп агар Россия 50 кун ичида Украина билан келишувга эришмаса, Қўшма Штатлар Москва ва унинг савдо ҳамкорларига «қатъий» 100 фоизли тарифларни жорий қилишини айтди. Хитой эса Россиянинг энг катта савдо ҳамкори ҳисобланади.
Пекин Россиянинг Украинага қарши урушини расман қўллаб-қувватламаган ва ҳатто можарони ҳал этиш бўйича ўз режасини таклиф қилган.
Бироқ, South China Morning Post манбаларига кўра, июл ойи бошида Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Кая Каллас билан учрашувда Пекин Москванинг бу урушда мағлуб бўлишига йўл қўймаслигини айтган.
Унинг тушунтиришича, бундай сценарий юз берса, Қўшма Штатлар ўз эътиборини бутунлай Хитойга қаратади. Шу билан бирга, Хитой Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари, агар Пекин ҳақиқатан ҳам Москвага ёрдам берганида, «уруш аллақачон тугаган бўларди», деб таъкидлаган.
Тавсия этамиз
“Россия урушга чуқур кириб кетди, ундан чиқиши имконсиз” — сиёсатшунос
Жаҳон | 18:20 / 28.07.2025
Украинада сиёсий инқироз. Нега бундай бўлди ва буёғига нима бўлади?
Жаҳон | 17:56 / 27.07.2025
Давлат олийгоҳлари учун квоталар тасдиқланди
Ўзбекистон | 23:49 / 25.07.2025
Ўзбекистонда пенсия миқдори қандай ҳисобланади? – муҳим саволларга жавоблар
Ўзбекистон | 23:34 / 25.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” компанияси “Yoz, shoshma!” акциясини эълон қилади
Ўзбекистон | 09:00
-
Ню-Йоркда отишма, беш киши ҳалок бўлди
Жаҳон | 10:08
-
Андижонда автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчасидаги ёнғинда бир киши ҳалок бўлди
Жамият | 09:58
-
Ғазо ҳукумати: Исроил очарчиликни кучайтирмоқда
Жаҳон | 09:54
Мавзуга оид

07:44
Песков: Киев билан муносабатлар — Москва «вазифалари» бажарилганидан кейин

07:37
Эксперт: Россия ҳарбий харажатлари СССР даражасига яқинлашди

07:24
Австрия Россия туфайли бетарафликдан воз кечишни муҳокама қилиши мумкин

23:46 / 28.07.2025