Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қарийб 48 млрд долларга етди
2025 йилнинг 1 апрел ҳолатига Ўзбекистоннинг расмий захира активлари 47,85 млрд долларга етди. Бу рекорд кўрсаткичдир. Захираларнинг кескин ошишига жаҳон бозорида олтиннинг қимматлашгани ва ўзининг тарихий максимум нархларини бир неча маротаба янгилагани асосий омил бўлди.

Фото: Getty Images
Ўзбекистоннинг расмий захира активлари 1 апрел ҳолатига 47,85 млрд долларни ташкил этиб, 1 март ҳолатига нисбатан 2,9 млрд долларга ошди. Бу ҳақда Марказий банк томонидан эълон қилинган ҳисоботда келтириб ўтилган.
Ўтган ойда хорижий валюта захиралари 883 млн долларга ошди — 9,53 млрд доллардан 10,41 млрд долларгача. Ўз навбатида, захиралардаги олтиннинг физик ҳажми 12,2 млн троя унциядан 11,8 млн троя унциягача камайган бўлса-да, қиймати 34,8 млрд доллардан 36,8 млрд долларгача ошган. Бунга март ойида олтин нархлари 9,6 фоизга ўсиб, ой охирида 1 троя унцияси учун 3120 долларгача етгани сабаб бўлди.
Бундан ташқари, ўтган йилдан Марказий банк активларни диверсификация қилиш доирасида хорижий қимматли қоғозларни сотиб олишни ҳам бошлаганди. Март ойи якунига келиб захирадаги бундай қимматли қоғозлар ҳажми 203 млн долларга етган.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Путин Россиянинг бутун Украинага бўлган даъвоси ҳақида маълум қилди
Жаҳон | 08:41
-
Депозитар операциялар ҳисобини юритиш қоидалари тасдиқланди
Ўзбекистон | 08:36
-
«Рус аскари фақат ўлим ва ҳалокат келтиради» - Украина ТИВ Путиннинг сўзлари ҳақида
Жаҳон | 01:59
-
Европа Иттифоқи Россия нефти нархининг юқори чегарасини пасайтиришдан бош тортди – ОАВ
Жаҳон | 01:30
Мавзуга оид

18:58 / 07.12.2024
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари июндан бери биринчи марта камайди

14:11 / 08.03.2023
Февралда Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қарийб 2 миллиард долларга камайди

15:31 / 09.01.2023
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари кўпайди

19:54 / 18.01.2022