Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари кўпайди
2023 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг «хавфсизлик ёстиқчаси» 35,8 млрд долларни ташкил қилмоқда. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 628 млн долларга кўп.

Фото: Reuters
Марказий банк Ўзбекистоннинг халқаро захиралари тўғрисидаги маълумотларни янгилади.
2023 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 35,77 млрд долларни ташкил қилган. Таққослаш учун, бу кўрсаткич 2022 йил 1 декабрь ҳолатига кўра, 33,44 млрд доллар бўлган.
Декабрь ойи давомида олтиннинг физик ҳажми камайган бўлса-да, (12,8 млн троя унциядан 12,7 млн троя унцияга), қиймати 22,46 млрд доллардан 23,06 млрд долларга ошган. Бу асосан ҳисобот даврида жаҳон бозорида олтин нархларининг қимматлашгани билан боғлиқ.
Шунингдек, захира активлари таркибидаги хорижий валюта захиралари ҳам 9,93 млрд доллардан 11,64 млрд долларга кўпайган.
«Ўзбекистон Республикаси ялпи халқаро захиралари 2022 йил бошидан 0,6 млрд долларга ёки 1,8 фоизга ошди. Бунда олтин нархининг йил бошидаги 1799,25 доллардан 1812,35 долларгача кўтарилишининг таъсири 0,2 млрд долларни ташкил қилди», - дейилади Марказий банк изоҳида.
Захиралар мамлакатнинг «хавфсизлик ёстиқчаси» ҳам ҳисобланади – улар салбий ташқи шок ҳолатларда зарбани камайтирувчи омил сифатида зарур. Халқаро ташкилотлар тавсияларига кўра, ривожланаётган давлатлар учун захиралар камида 3 ойлик импортни қоплаши керак.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00 / 11.07.2025
-
Путин Зеленский билан фақат Украина таслим бўлган тақдирдагина учрашишга рози бўлади – Кислица
Жаҳон | 23:38 / 12.07.2025
-
Италия мафиясининг Лотин Америкасидаги етакчиси қўлга олинди
Жаҳон | 23:21 / 12.07.2025
-
Франция таркибида Янги Каледония давлати ташкил қилинади
Жаҳон | 22:41 / 12.07.2025
Мавзуга оид

18:42 / 07.04.2025
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қарийб 48 млрд долларга етди

18:58 / 07.12.2024
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари июндан бери биринчи марта камайди

14:11 / 08.03.2023
Февралда Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қарийб 2 миллиард долларга камайди

19:54 / 18.01.2022