АҚШда торнадо ва сув тошқинлари оқибатида 20 киши ҳалок бўлди
Ўтган ҳафта ўрталарида бошланган бўронлар Қўшма Штатларнинг марказий қисмларида ҳалокатли сув тошқинларини юзага келтирди.

Фото: Reuters
АҚШнинг бир қатор ҳудудларида кузатилган экстремал об-ҳаво шароити 20 кишининг ўлимига олиб келди. Тўққизта штатда 90 дан ортиқ торнадо кузатилди, деб хабар беради ABC News. Кучли ёғингарчилик АҚШ марказий қисмида ҳалокатли сув тошқинларини юзага келтирди.
CBS News маълумотларига кўра, Теннесси штатида тўққиз киши ҳалок бўлган. Кентуккида эса сув тошқинлари камида икки кишининг ўлимига олиб келган. Улардан бири — тўққиз ёшли бола: 4 апрел куни мактаб автобуси бекати томон ҳаракатланаётган ўқувчини сув оқизиб кетган.
Арканзас полицияси штатда беш ёшли бола ҳалок бўлганини маълум қилди. Associated Press’нинг ёзишича, ичида бола бўлган уйга дарахт қулаган. Миссурида эса 16 ёшли волонтёр тўфон домида қолган одамларни қутқариш вақтида аварияга учраб, ҳалок бўлган. Мазкур штатдади Уайтуотер округи ўт ўчириш хизмати бошлиғи Гарри Мур автомобил ҳайдовчисига ёрдам кўрсатиш вақтида ҳалок бўлган. Шунингдек, бошқа қурбонлар ва ўнлаб ярадорлар ҳақида хабар берилган.
Сув тошқинлари натижасида ўн минглаб америкаликлар электр энергиясисиз қолган. Биргина Миссисипида 14 мингга яқин одам электр таъминотидан узилган. Ўтган ҳафта ўрталарида бошланган бўронлар 7 апрелга келиб секинлашишни бошлаган.
Мавзуга оид

20:51
АҚШ савдо борасида Хитой билан «юмшоқ мулоқот» бошланганини маълум қилди

17:24
Америкада яккаҳукмронлик: демократлар шунчалик заифми?

17:17
Трамп йил давомида 1 млн мигрантни АҚШдан депортация қилишни режалаштирмоқда — WP

14:00