Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мўғулистонда Ўзбекистон маданияти кунлари бўлиб ўтмоқда. Бу нима учун муҳим?
Кўпинча “маданият кунлари” деган иборани эшитганда одамлар шунчаки концерт, рақс ёки кўргазмани тасаввур қилишади. Лекин Мўғулистонда 23-25 июн кунлари бўлиб ўтаётган “Ўзбекистон маданияти кунлари” – бу фақат санъат намойиши эмас. Бу – ўйланган, мақсадли ва ўз вақтида ташкиллаштирилган дипломатик қадам.

Фото: Маданият вазирлиги
Тадбир Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Мўғулистонга расмий ташрифидан атиги икки кун олдин ўтказилди. Бу тасодифми? Албатта йўқ.
Тадбирнинг ўзи эмас, унинг вақти ҳам гапиради
Президент ташрифидан аввал маданий ришталар орқали ўзига хос муҳит яратиш – бу халқаро дипломатияда “soft power” деб аталадиган услубнинг ажойиб намойишидир. Мўғулистондаги концерт ва учрашувлар орқали юртимиз ўзининг фақат сиёсий-иқтисодий, балки маданий-гуманитар соҳадаги мақсадларини ҳам намоён қилди.
Тадбирда Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбековнинг шахсан қатнашиши, Мўғулистон cпорт, ёшлар ва маданият вазири Ундрам Чинбат билан учрашуви унинг мақомини белгилаб берди. Ўзига яраша масъулият ва қатъият билан бошланган олий даражадаги маданий алоқаларнинг келажаги порлоқ бўлиши ва бошқа алоқаларга ҳам ижобий таъсир қилиши шубҳасиз.
Маданий тадбирлар билан нималар ўзгариши мумкин?
Жавобимиз шундай: жуда кўп нарса.
Маданият орқали одамлар бир-бирини янада яхши тушунади. Масалан, мўғул томошабини ўзбек рақсини, мусиқасини, тилини эшитганида, у бизни харита орқали танибгина қолмай, қалби билан ҳис эта бошлайди. Шу орқали халқлар яқинлашади. Халқлар яқинлашса, сиёсатчиларга ҳам осон бўлади – битим тузиш, келишув қилиш, ҳамкорлик бошлаш. Асосийси, келишувларни кутилганидек амалга оширишга замин ҳозирланади.
Маданий алоқалар дипломатиянинг кўзга кўринмайдиган, лекин энг таъсирли кучидир.
Бу оддий фуқароларга нима беради?
Ҳақиқат шуки, бундай тадбирлардан ҳар бир ўзбекистонлик наф кўради.
Биринчидан, бошқа халқлар орасида ўзбекча мусиқа, либос, кино, санъат намойиш этилаётгани – бу миллий фахр. Ўз она тилида куйлаётган қўшиқни бошқа мамлакат саҳнасидан эшитган ўзбекистонлик бошқача фахр ҳис қилади.
Иккинчидан, бундай тадбирлар орқали Ўзбекистоннинг дунёдаги имижи яхшиланади. Бу эса чет элдаги ўзбекистонликлар учун ҳам, сайёҳлар, сармоядорлар учун ҳам муҳим.
Учинчидан, ижодкорлар, ҳунармандлар, санъаткорлар учун янги эшиклар очилади. Чет элда концерт берган санъаткор эртага халқаро лойиҳада қатнашиши мумкин. Ўзбек санъаткорлари ва ҳунармандлари учун янги саҳна ва янги бозор пайдо бўлади. Битта қўшиқ, битта рақс, бир дона риштоний сопол пиёла кўп нарсани ўзгартириши мумкин.
Айниқса бугунги кунда иқтисодий ҳамкорликдан фойда топиш фақат завод қуриш билан эмас, ишонч муҳитини яратиш билан бошланади. Маданий тадбирлар ана шу ишонч муҳитини ҳосил қилади. Шунинг учун ҳам санъат дипломатиянинг “жонли тили” саналади. Унда ниқоб йўқ, қўлда қоғоз эмас – юракда ҳис бор.
Яъни бугун саҳнада куйланган қўшиқ эртага битимга айланиши мумкин.
Хулоса қилиб айтганда, Мўғулистондаги “Ўзбекистон маданияти кунлари” – бу шунчаки гала-концерт эмас, балки стратегик қадам. Бу қадам орқали биз дунёга нафақат кучи, балки маданияти, қалби, фалсафаси бор халқ эканимизни кўрсатдик.
Ҳозирги дунёда ким шовқин билан эмас, қалб билан гапира олса – ўшани эшитишади.
Ўзбекистон шу йўлдан кетмоқда. Маданият билан, юрак билан, самимият билан.
Шаҳноза Соатова,
адлия вазири маслаҳатчиси
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00 / 11.07.2025
-
Қуролларини топширган курдлар, Boeing ҳалокати юзасидан дастлабки ҳисобот ва ягона авиаташувчисидан айрилаётган Россия – кун дайжести
Жаҳон | 13:30
-
Россияга қарши санкцияларнинг 18-пакети Словакияга боғлиқ бўлиб қолмоқда
Жаҳон | 13:06
-
Тошкентда сотилган машиналарни фуқаролар номига ўтказмай, МЧЖни банкротликка олиб келганлар ушланди
Жамият | 13:02
Мавзуга оид

09:46 / 02.07.2025
Ўзбекистон Қирғизистон ва Хитой орқали Мўғулистонга янги савдо йўлини очмоқда

19:40 / 28.06.2025
Ўзбекистон Мўғулистондан 2 минг тонна «ҳалол» от ва қўй гўшти сотиб олади

10:39 / 26.06.2025
Шавкат Мирзиёевнинг Мўғулистонга тарихий давлат ташрифи. Тафсилотлар

15:15 / 25.06.2025