Тошкент туманида меъёрий талабларга жавоб бермайдиган объект қурилиши тўхтатилди
Тошкент тумани КҲАЙ йўлида жойлашган 9 қаватли уйнинг қурилиш ишлари лойиҳа талабларига жавоб бермаслиги аниқланди. Қурувчи ташкилот айрим жойларда газоблок ўрнига ғишт ишлатган ва қўшимча қават қўшган. Жараён жойида тўхтатилди ва ноқонуний ишларни буздириш бошланди.

Фото: Видеодан кадр
Тошкент вилояти Тошкент туманида меъёрий талабларга жавоб бермайдиган яна бир объектнинг қурилиши тўхтатилди.
Қурилиш вазирлиги хабарига кўра, назорат инспекцияси КҲАЙ йўлида қурилаётган 9 қаватли уйда назорат тадбири ўтказганда объект лойиҳасига ўзгартиришлар киритилгани, хусусан, ички ғишт териш жараёнларида лойиҳа талабларига амал қилинмагани, айрим жойларда газоблок ўрнига ғишт ишлатилгани маълум бўлган. Таъкидланишича, бу бинонинг мустаҳкамлигига жиддий хавф туғдириб, ортиқча юклама юклайди.
Инспекция мутахассиси Ҳикматилла Саъдуллаевнинг сўзларига кўра, бу бино учун келгусида зилзилавий ҳолатларда салбий таъсир кўрсатиши маълум бўлди. Бинога ноқонуний тарзда қўшимча қават қўшилган. Ҳужжатда қурилиш объекти 9 қаватли деб кўрсатилган бўлса-да, амалда унда 10-қават колонналари қурилгани аниқланган. Лойиҳага зид равишда бажарилиб, ноқонуний қўшилган қаватларни демонтаж қилиш ишлари бошланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан инспекция ходимлари томонидан объектдаги барча қурилиш ишлари жойида тўхтатилган. Лойиҳа талабларига зид равишда бажарилган ишларнинг барчасини буздириш бўйича ёзма кўрсатма берилди ва буздириш жараёни бошланди.
Мавзуга оид

13:21 / 24.02.2025
“Янги Ўзбекистон” массивлари учун янги ҳудудлар урбанизация тамойилларига мувофиқ танланади

15:08 / 18.01.2025
Кўп квартирали уйлар ертўласидан фойдаланганлик учун тўлов “Менинг уйим” тизимида тўланади

13:04 / 08.01.2025
Тошкент туманида аҳоли норозилигидан кейин санитар тозалаш корхонаси билан шартнома бекор қилинди

10:15 / 24.12.2024