Тошкентда 1 ва 2 хонали уйлар ижара нархи арзонлашди
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари томонидан 2025 йилнинг март ойида Тошкент шаҳрида уй-жойлар учун таклиф этилган ижара нархлари таҳлил қилинди.

Фото: Kun.uz
2025 йилнинг январ-март ойларида пойтахтда 1, 2 ва 3 хонали турар жойларнинг ўртача ижара нархлари ўтган йилнинг мос давридагига нисбатан сезиларли даражада арзонлашган бўлса, 4 хонали уйларники Шайхонтоҳур туманидаги тўлиқ таъмирланган «люкс» тоифадаги уйлар ижараси ҳисобига бироз қимматлашган.
2025 йилнинг март ойида ўртача таъмирланган хонадонлар учун ўртача ижара нархлари 2024 йилнинг мос даврига нисбатан сезиларли даражада арзонлашди:
- 1 хонали: $296 (ўтган йилнинг март ойидагига ($356) нисбатан -16.6 фоиз);
- 2 хонали: $379 (ўтган йилнинг март ойидагига ($396) нисбатан -4.6 фоиз);
- 3 хонали: $454 (ўтган йилнинг март ойидагига ($467) нисбатан -2.9 фоиз)
- 4 хонали: $521 (ўтган йилнинг март ойидагига ($538) нисбатан -4.7 фоиз).
Ўртача таъмирланган хонадонлар учун таклиф этилган нисбатан арзон ижара нархлари:
- Сергели тумани (1 хонали — $297, 2 хонали – $373, 3 хонали – $432, 4 хонали — $443);
- Олмазор тумани (1 хонали – $287, 2 хонали – $347, 3 хонали – $408, 4 хонали – $474).
Нисбатан қиммат ижара нархлари:
- Шайхонтоҳур тумани (1 хонали – $345, 2 хонали – $462, 3 хонали – $582, 4 хонали – $617);
- Яккасарой тумани (1 хонали – $381, 2 хонали – $528, 3 хонали – $616, 4 хонали – $700).
Жорий йилнинг март ойида тўлиқ таъмирланган 1, 2 ва 3 хонали турар жойлар учун ижара нархлари ҳам ўтган йилнинг март ойидагига нисбатан арзонлашди:
- 1 хонали: $411 (ўтган йилнинг март ойидагига ($472) нисбатан -13,1 фоиз);
- 2 хонали: $547 (ўтган йилнинг март ойидагига ($644) нисбатан -15,0 фоиз);
- 3 хонали: $728 (ўтган йилнинг март ойидагига ($788) нисбатан -8.5 фоиз);
Мазкур даврда 4 хонали уйларнинг ижара нархи $957 ни (ўтган йилнинг март ойида — $909) ташкил этди ва ўтган йилнинг мос давридагига нисбатан 3,1 фоиз қимматлашди.
Тўлиқ таъмирланган уй-жойлар учун таклиф этилган нисбатан арзон ижара нархлари:
- Сергели тумани (1 хонали – $327, 2 хонали – $417, 3 хонали – $513, 4 хонали – $641);
- Учтепа тумани (1 хонали – $386, 2 хонали – $450, 3 хонали – $534, 4 хонали – $625).
Нисбатан қиммат ижара нархлари:
- Миробод тумани (1 хонали – $484, 2 хонали – $731, 3 хонали – $1027, 4 хонали – $1328);
- Шайхонтоҳур тумани (1 хонали – $521, 2 хонали – $732, 3 хонали – $1093, 4 хонали – $1381).
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Қозоғистон ва Ўзбекистон болалар саратони бўйича академик марказ ташкил қилади
Ўзбекистон | 14:03
-
Ҳиндистонда кучли ёмғир 44 кишининг ҳаётига зомин бўлди
Жаҳон | 13:35
-
2 млндан ортиқ Ўзбекистон фуқароси туристик мақсадда чет элга сафар қилди
Жамият | 13:27
-
ЕМБ танаффусдан олдин яна асосий ставкаларни пасайтиради
Иқтисодиёт | 13:14
Мавзуга оид

15:31 / 03.05.2025
Беларус Ўзбекистонда йиғма ёғоч уйларни ишлаб чиқаришни ташкил этиши мумкин

16:38 / 10.04.2025
Ҳарбий хизматчиларга турар жой ижараси учун тўланадиган компенсация миқдори оширилди

09:02 / 03.04.2025
Тошкентда уй ичида қулфланиб қолган кекса аёлга ёрдам кўрсатилди

11:59 / 01.04.2025