АҚШда ҳуманоид роботлар ўзига ўхшаш машиналарни яратадиган завод очилмоқда
Заводда йилига 12 мингтагача робот ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Фото: DR
Американинг Figure компанияси ҳуманоид роботлар томонидан худди шундай роботлар йиғиладиган заводни намойиш этди. Янги корхона йилига 12 мингтача робот ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади. Завод тўлиқ ҳуманоид машиналарни яратишга йўналтирилган бўлиб, жараён вақт ўтиши билан тобора автоматлаштирилади.
Заводнинг биринчи линияси бевосита компания ичида яратилган. Бундай ёндашув Figure компаниясига сифатни назорат қилиш, йиғиш самарадорлигини ошириш ва конструкцияга тезкор ўзгартиришлар киритиш имкониятини беради.
Ишлаб чиқариш майдони замонавий рақамли тизимлар, жумладан, Manufacturing Execution System дастурий таъминоти билан жиҳозланган — бу реал вақт режимида барча жараёнларни кузатиш ва мувофиқлаштириш учун қўл келади. Логистика ва ресурсларни режалаштириш учун Enterprise Resource Planning тизими ишлатилади, махсус дастурий таъминот эса омбор фаолиятини оптималлаштиришга хизмат қилади.
Figure компанияси вақт ўтиши билан роботлар янги қурилмаларни йиғишда фаол қатнашишини режалаштирмоқда. Бу автоматлаштириш даражасини оширади, маҳсулот ишлаб чиқаришни тезлаштиради ва умуман олганда кундалик операцияларни бажаришда инсон меҳнатига бўлган эҳтиёжни камайтиради. Компания аллақачон Figure 02 прототипидан арзонроқ ва яхшироқ Figure 03 серияли моделига ўтмоқда. Роботнинг янги конструкцияси соддалаштирилган, деталлар сони минималлаштирилган, йиғиш жараёни эса оптималлаштирилган.
Дастгоҳлар ҳаракатини компютер ёрдамида бошқариш компонентларни тайёрлаш вақтини бир неча ҳафтадан бир неча сониягача қисқартиради. Шу билан бирга, бундай ускуналарга катта сармоя талаб қилинади.
Корхонада махсус бригадалар маҳсулотни синовдан ўтказиб, унинг чидамлилиги ва сифатини таҳлил қилмоқда. Ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш мақсадида компания автоматлаштириш соҳасидаги мутахассисларни жалб қилган. Улар ёрдамида ишлаб чиқариш жараёнларига янги йиғиш технологиялари жорий этилди, жумладан, моторларга автоматик равишда мой қуйиш ва аккумулятор элементларини синовдан ўтказиш тизимлари ўрнатилди.
Бундан ташқари, Figure компанияси сунъий интеллектга асосланган Helix дастурий мажмуасини ишлаб чиқди. У бутун жараёнда иштирок этувчи роботларни бошқаради. Бу эса анъанавий конвейер тизимларидан воз кечиш ва деталларнинг завод ичидаги ҳаракатини автоматлаштириш имконини беради. Вақт ўтиши билан янги роботларни йиғишда асосий ишларни роботларнинг ўзи бажаради. Деталлар эса тез ва ортиқча харажатларсиз тайёрланади.
Тавсия этамиз
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Шаҳарларда йўл таъмирлаш ишлари фақат тунда амалга оширилади
Ўзбекистон | 17:20 / 16.05.2025
Камералар йўл чизиғини босганлик учун жарима ёзмайдиган бўлди
Ўзбекистон | 16:46 / 16.05.2025
14 йиллик қамоқдан президентликкача. Хосе Мухика ким эди?
Жаҳон | 16:05 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентда кучли довул кузатилди
Ўзбекистон | 19:27
-
Истанбул аэропортида танасига олтинни яширган ҳолда кирган ўзбекистонлик аёллар ушланди
Жаҳон | 19:10
-
Тошкент ва Самарқанд вокзалларида инфокиоскалар иш бошлади
Ўзбекистон | 19:00
-
Путин Украинага оид АҚШ тинчлик режасини Уиткофф билан муҳокама қилишни истамади
Жаҳон | 18:55
Мавзуга оид

18:55
Путин Украинага оид АҚШ тинчлик режасини Уиткофф билан муҳокама қилишни истамади

14:23
АҚШ 2025 йил охиригача Европадан қўшинларини олиб чиқишни муҳокама қилади

13:56
АҚШ 1 миллион ғазоликни Ливияга кўчириш режасини ишлаб чиқмоқда — ОАВ

11:04