Фарғонада нарколаборатория фош этилди
Марғилон шаҳрида яшовчи 3 нафар шахс Фарғона тумани Миндонобод маҳалласидаги уйлардан бирини ижарага олиб, у ерда гиёҳвандлик воситалари тайёрлаш билан шуғулланиб келишган. Тезкор тадбирда қарийб 9,2 млрд сўмлик синтетик наркотик моддалар олинган.

Фото: Видеодан кадр
Нарколаборатория Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан божхона ва ички ишлар органлари ходимлари иштирокида ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган.
Маълум қилинишича, Марғилон шаҳрида яшовчи, 1990 ва 2001 йилларда туғилган 3 нафар шахс Фарғона тумани Миндонобод маҳалласидаги уйлардан бирини ҳар ойда 250 АҚШ доллари тўлаш шарти билан ижарага олишган. Улар хонадонда гиёҳвандлик воситалари тайёрлаш билан шуғулланиб келишган.
Кўздан кечириш давомида, ушбу манзилдан 8 кг 185 гр Альфа-ПВП, 4 кг 209 гр “Спайс”, 427 гр “Мефедрон” синтетик наркотик моддалари ҳамда уларни тайёрлашда керак бўладиган 12 кг 326 гр махсус суюқлик ва 13 кг 925 гр тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинди.
Экспертиза хулосасига кўра, тезкор тадбир давомида олинган жами 12 кг 821 гр синтетик наркотик моддаларнинг қора бозордаги баҳоси 9 млрд 185 млн сўмни ташкил этади.
Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, қонунбузарлар интернет тармоғи орқали гиёҳвандлик воситалари сотиш билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ аъзолари томонидан “закладка” усулида етказиб берилган хомашё маҳсулотлари асосида наркотик моддалар тайёрлаб, вилоят бўйича белгиланган хуфия жойларга қолдириб, уларнинг геолокациясини жиноий гуруҳ аъзоларига юбориб туришган.
Бунинг эвазига учала шахснинг ҳар бири ҳафтасига криптовалюта кўринишида 500 АҚШ долларидан маош олган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси 4-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.
Тавсия этамиз
Уруш бошланди, Нетаняҳу эронликларни исёнга чорлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 20:41 / 15.06.2025
«Сити» ва «Реал»да қайта қуриш бошланди. Ёзнинг илк ҳафталаридаги трансферлар
Спорт | 18:12 / 15.06.2025
АҚШ–Эрон музокаралари тақдири нима бўлади?
Жаҳон | 23:29 / 14.06.2025
Паркентда 3 бола сувга чўкиб ҳалок бўлди
Жамият | 20:35 / 14.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистонда Тошкент – Бали йўналишида тарихдаги биринчи тўғридан тўғри рейс йўлга қўйилмоқда
Жамият | 19:00
-
Тўқаев Мирзиёевни Ўзбекистон 2026 йилги жаҳон чемпионатига чиққани билан табриклади
Ўзбекистон | 23:24
-
КХДР ишчилари Россиянинг Курск вилоятини тиклаш учун юборилади
Жаҳон | 23:17
-
Ўзбекистон украиналик болаларга ўқув қуроллари тўпламини совға қилди
Ўзбекистон | 22:38
Мавзуга оид

16:36
Шоҳимардон ва Сўхга боришдаги постлар 24 соатлик иш тартибига ўтмоқда

15:27 / 09.06.2025
Хоразмда қишлоқ хўжалиги бўлими масъул ходимига жиноят иши қўзғатилди

08:40 / 07.06.2025
Алюмин цехида 1,8 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

17:38 / 05.06.2025