Жамият | 17:38 / 05.06.2025
3582
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда ўзини ИИВ мансабдори сифати таништириб, пул ундирмоқчи бўлган адвокат ушланди

У ўз шериги билан Бухорода қамоқда ўтирган маҳкумни Тошкент вилоятидаги ЖИЭМга кўчириб бериш эвазига 5 минг доллар талаб қилган.

Фото: ДХХ

ДХХ Call-марказига келиб тушган мурожаат асосида Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Маълум бўлишича, Тошкент шаҳрида яшовчи, муқаддам фирибгарлик билан боғлиқ жинояти учун судланган 45 ёшли фуқаро ўзининг шериги – пойтахтда фаолият юритувчи адвокатлик бюроси адвокатини гўёки Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш департаментида юқори лавозимда ишловчи шахс сифатида таништирган.

Шу орқали у 2024 йилда суд ҳукми билан 8 йил 7 ой муддатга озодликдан маҳрум этилган, ҳозирда Бухоро вилоятидаги 1-сонли жазони ижро этиш муассасасида жазо муддатини ўтаётган маҳкумни Тошкент вилоятидаги 7-сонли ЖИЭМга кўчириб бериш эвазига аризачидан 5 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Ушбу сўралган пул маблағини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланиб, уларга нисбатан Жиноят кодексининг 168 (фирибгарлик) ва 28, 211-моддалари (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилди ҳамда қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.

Мавзуга оид