Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ва Украина ўртасидаги фойдали қазилмалар тўғрисидаги битим матни чоп этилди
Битим Украина президенти Володимир Зеленскийнинг 28 феврал куни Вашингтонга ташрифи чоғида имзоланиши кутилмоқда.

Фото: Reuters
Украина оммавий ахборот воситалари Украина ва АҚШ ўртасидаги минерал ресурслар бўйича сўнгги бир неча ҳафта давомида муҳокама қилинган келишув матнини эълон қилди. Бу ҳақда «Коммерсант» хабар берди. Битим Украина президенти Володимир Зеленскийнинг 28 феврал куни Вашингтонга ташрифи чоғида имзоланиши кутилмоқда. Украина томони музокарачилар Киев учун қулайроқ шартлар бўйича келишиб олганини даъво қилмоқда. Хусусан, АҚШ Украина ресурсларидан 500 миллиард доллар даромад олиш талабидан воз кечган.
Шартноманинг асосий жиҳатлари:
- Украина ва АҚШ ҳукуматлари Украинани қайта тиклаш учун биргаликда бошқариладиган инвестиция фондини яратади;
- Украина давлат табиий ресурсларини (нефть, газ, фойдали қазилмалар) келажакда монетизация қилишдан келадиган даромаднинг 50 фоизини фондга ўтказади;
- АҚШ ҳукумати Украинанинг тинчлик ўрнатиш учун зарур бўлган хавфсизлик кафолатларини олишга бўлган саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди;
- Битим тарафлари ўзаро инвестицияларни ҳимоя қилиш бўйича қадамларни белгилашга келишиб олади;
АҚШ ва Украина ишчи гуруҳлари сармоя фонди фаолиятини тартибга солувчи келишув лойиҳасини тайёрлашга киришади.
Аввалроқ, Украина Қўшма Штатлар белгилаган товон миқдорига эътироз билдириб, келишувнинг олдинги версияларини рад этган эди. Киев, шунингдек, келишувга хавфсизлик кафолатлари ҳақидаги банд киритилишини талаб қилди, бироқ якуний матнда Вашингтоннинг бу борадаги мажбуриятлари тилга олинмаган. «Европейская Правда» манбаларига кўра, келишувга яна ўзгартиришлар киритилиши мумкин, бироқ асосий қоидалар ниҳоят тасдиқланган.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тайван армияси шаҳар ичида жанг олиб бориш бўйича ўқув машғулотларини бошлади
Жаҳон | 21:54
-
Сурияда яна гуруҳлар орасида тўқнашувлар юз берди. Исроил вазиятга аралашди
Жаҳон | 21:50
-
Германиялик йигит операциялар ёрдамида оёқларини 24 сантиметрга узайтирди
Жаҳон | 21:45
-
Google гидроэлектр энергияси бўйича дунёдаги энг йирик шартномани имзолади
Жаҳон | 21:41
Мавзуга оид

21:23
Қуролланишнинг янги даври бошланди. Ҳарбий бюджети энг катта давлатлар қайси?

18:43
Хитой Трампнинг таҳдидларидан кейин Россияни қўллаб-қувватлашни кучайтиришга ваъда берди

18:39
Украинада ҳарбий ҳолат ва сафарбарлик яна уч ойга узайтирилди

15:27