Россия Афғонистондан Coca-Cola олиб келишни йўлга қўйди
Coca-Cola Company Украинага қарши бошланган урушдан кейин Россия бозоридан чиқиб кетган. Аммо РФ ушбу ичимликни Афғонистондан экспорт қилмоқда.

Фото: РИА Новости
Россия «Толибон» назорати остида бўлган Афғонистондан газланган ва энергетик ичимликлар олиб келишни йўлга қўйди. РФнинг Афғонистондаги элчиси Дмитрий Жирновга кўра, Украинага қарши уруш бошланганидан кейин мамлакат бозоридан чиқиб кетган Coca-Cola, шунингдек, зираворлар, қимматбаҳо тошлар ва металлургия хомашёлари ҳам Россияга етказиб берилмоқда.
«Россия афғон зираворлари, газланган ва энергетик ичимликлари, доривор гиёҳлар — лаванда, тоғжамбил, қизилмия сотиб олмоқда. Ва албатта, ош пишириш учун қозонлар ҳам», — дейди у.
Жирновнинг сўзларига кўра, Афғонистондан Россияга экспорт қилинаётган асосий маҳсулотлар қуруқ мевалар ва майиздир. Шунингдек, Россия сабзавотлар ва узум ҳам харид қилмоқда, аммо ҳозирча кам миқдорда. Бундан ташқари, Афғонистоннинг жанубий вилоятларидан анор, шунингдек, заъфарон етказиб бериш ҳам йўлга қўйилган. «Толибон» эса Россиядан хром рудалари ва концентратлари, минераллар, ёқут ва зумрадлар экспорт қилишни бошлаган. «Бу импортнинг олтидан бир қисми», — дейди элчи.
Қайд этилишича, Россия маркетплейсларида Афғонистондан олиб келинган оригинал Coca-Cola маҳсулотларини топиш мумкин. Масалан, ҳажми 300 мл бўлган тўққизта банкадан иборат жамланма 700 рублдан (94,5 минг сўм) сотилмоқда. «РИА Новости»нинг ёзишича, мамлакатдаги Coca-Colaʼнинг биринчи заводи 2006 йилда фаолиятини бошлаган. Уни Афғонистоннинг собиқ президенти Ҳамид Карзай очган. Йилига 120 миллион шиша газланган ичимлик тайёрланган корхонага маҳаллий Habib Gulzar Non-Alcoholic Beverages Ltd эгалик қилган.
Украинага қарши уруш бошланганидан кейин The Coca-Cola Company Россиядаги бизнесини ёпишга қарор қилган ва ўз бренди остида ичимлик ишлаб чиқаришни тўхтатган. Компаниянинг Россиядаги бўлинмаси ўз номини «Мултон партнерс» МЧЖга ўзгартириб, «Добрий Cola» ишлаб чиқаришни бошлади — унинг рецепти ва таъми оригинал ичимликдан фарқ қилади.
2024 йилда компания яна Роспатентга ўзининг савдо белгисини РФда рўйхатдан ўтказиш учун ариза берди. «Ведомости»га кўра, гап Coca-Cola, Sprite ва Fanta брендлари ҳақида кетган. Интеллектуал мулк билан шуғулланувчи Comply фирмаси вакили Максим Алининг таъкидлашича, бу The Coca-Cola Company келажакда Россия бозорига қайтиши мумкинлигини англатади. Агар бизнес уч йил давомида Россия ҳудудида товар белгисидан фойдаланмаса, у бекор қилиниши мумкин.
Тавсия этамиз
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Ҳозирда сиртқи таълимда ўқиётганлар ўқишини қай тартибда давом эттиради?
Ўзбекистон | 11:14 / 17.06.2025
Қўрқув, шок ва саросима: Эронда нималар бўлмоқда?
Жаҳон | 19:57 / 16.06.2025
Уруш бошланди, Нетаняҳу эронликларни исёнга чорлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 20:41 / 15.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Аргентинада россиялик жосуслар тармоғи фош қилинди
Жаҳон | 02:44
-
Эрон Трампнинг сўзларидан кейин АҚШга норозилик нотаси юборди
Жаҳон | 01:25
-
Эрон Исроилга қарата янги турдаги баллистик ракетани учирди
Жаҳон | 00:36
-
Россия Финландия чегараси яқинида қўшинларини кўпайтирмоқда – ОАВ
Жаҳон | 23:56 / 18.06.2025
Мавзуга оид

02:44
Аргентинада россиялик жосуслар тармоғи фош қилинди

23:56 / 18.06.2025
Россия Финландия чегараси яқинида қўшинларини кўпайтирмоқда – ОАВ

21:35 / 18.06.2025
Трамп Эронга «сўнгги ултиматум» қўйди ва Путиннинг воситачилигини рад этди

14:16 / 18.06.2025