Ўзбекистон | 12:14 / 18.01.2025
3876
1 дақиқада ўқилади

2024 йилда хориждан 483 нафар ўзбекистонликнинг жасади ватанга олиб келинди — Миграция агентлиги

Уларнинг 474 таси Россиядан, қолгани Туркия, Корея ва Қозоғистондан олиб келинган. Агентликка кўра, фуқароларнинг жасадлари яқинларининг мурожаатига кўра олиб келинади ва харажатлари давлат томонидан қопланади.

Фото: ФВВ

17 январ куни АОКА Миграция агентлиги раҳбарияти иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда қатнашган расмийлар қанча муҳожирларнинг жасади Ўзбекистонга қайтарилгани ҳақидаги саволга жавоб берди.

«2024 йилда 483 нафар фуқаронинг жасади Миграция агентлиги томонидан Ўзбекистонга қайтарилди. Уларнинг харажатлари давлат томонидан қоплаб берилади, қаердан олиб келинишига қараб турлича бўлади. Масалан, Россиядан 1000 долларгача, Англия давлатидан 4-5 минг долларгача харажат бўлади. Агар Япония ёки Корея бўлса, 9 минг долларгача пул маблағи кетади.

Фуқароларимизнинг жасадини қайтаришда ким орқали кетганининг фарқи йўқ. Ўзбекистон фуқароси бўлса, бўлди, мурожаат қилинса ватанга қайтариб олиб келинади», — деди агентлик бошқарма бошлиғи Нигора Исроилова.

Gazeta.uz'нинг аниқлик киритишича, ўтган йили Ўзбекистонга қайтарилган 483 жасаднинг 474 таси Россиядан, 5 таси Туркиядан, 4 таси Корея ва Қозоғистондан олиб келинган. 

Мавзуга оид

Эълонлар

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар

SEVEN DATES PREMIUM: инқилобий Италия соғлиқ учун ичимлиги МДҲ бозорида

Тренддаги гап: “Кореяда $3-5 минг топса бўларкан!?”

MINEX Central Asia 2025 старт олди!