Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонликлар дунё бўйлаб круиз лайнерларида ишлаши мумкин бўлади
Миграция агентлиги раҳбарияти ва Македониянинг Kouzon Corporation компанияси ижрочи директори Зоран Кочоски ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Фото: Миграция агентлиги
Унда круиз компаниялари ҳамкорликда меҳнат фаолиятини ташкиллаштириш бўйича англашув меморандуми имзоланди.
Эндиликда хорижда ишлаш истагида бўлган инглиз тилини биладиган фуқароларга туристик кемаларида ташкиллаштирилган тарзда ишга жойлаштириш имконияти яратилади.
Kouzon Corporation 28 йилдан буён дунё бўйлаб 18 та давлатда фаолият юритмоқда. Лайнерлар — Ўрта Ер денгизи, Тинч океани, Скандинавия, Болтиқ, Кариб денгизи каби йўналишларда ҳаракатланади.
Компания ушбу лайнерларга малакали кадрларни тайёрлаш ва ишга жойлаштириш бўйича катта тажрибага эга. Йилига дунё бўйлаб 20 000-25 000 гача мутахассисларни иш билан таъминлайди.
Кемалардаги ойлик маошлар дастлабки 6 ойлик шартномада 1200 АҚШ доллардан бошланади, сўнгра икки ой таътил берилади ва кейинги олти ойлик янги шартномада тажрибага қараб маош кўтарилиб боради ҳамда 4000 АҚШ долларигача етади. Яшаш билан боғлиқ харажатлар компания ҳисобидан қопланади.
Томонлар келишувига кўра, ишлаш учун зарур бўлган C1/D транзит визасини олиш жараёнлари соддалаштирилади ва иш берувчи томонидан 45 - 90 кун оралиғида расмийлаштирилади.
Учрашув якунига кўра, мазкур лойиҳани амалга ошириш бўйича йўл харитаси ишлаб чиқилади.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россияда таниқли сиёсатшунос Екатерина Шулман сиртдан ҳибсга олинди
Жаҳон | 10:28
-
Германияда поезд издан чиқиб кетди, қурбонлар бор
Жаҳон | 10:23
-
Ўзбекистон-Венгрия махсус индустриал зонаси ташкил этилади
Ўзбекистон | 10:16
-
Россия Марказий банки кетма-кет иккинчи марта асосий ставкани пасайтирди
Жаҳон | 10:01
Мавзуга оид

10:33 / 25.06.2025
Ўзбекистон ва Швеция ўртасида миграция соҳасида келишув имзоланди

11:09 / 14.06.2025
Японияда бўлиб турган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди

18:09 / 13.05.2025