Америкалик астронавтлар ХКС бортидан очиқ космосга чиқди
Астронавтлар Ник Хейг ва Сунита Уилямс астофизик ускунага хизмат кўрсатиши ва янги алоқа блокини ўрнатиш учун очиқ космосга чиқди. Космик вакуумда техник ишлар 6,5 соатга яқин давом этди.

Фото: NASA
Америкалик астронавтлар 16 январ куни Халқаро космик станция (ХКС) бортидан очиқ космосга чиқди.
Қайд этилишича, астронавтлар Ник Хейг ва Сунита Уилямс астофизик ускунага хизмат кўрсатиши ва янги алоқа блокини ўрнатиши керак бўлган. Космик вакуумга чиқиш АҚШ Шарқий соҳиллари вақти билан соат 08:05 да бошланган ва техник ишлар 6,5 соатга яқин давом этган.
2024 йилнинг июнида америкалик икки астронавтнинг ХКС бортидан очиқ космосга чиқишга уриниши муваффақиятсиз якунланган эди.
ХКС бортидаги америкалик астронавтлар Трейси Дайсон ва Меттю Доминик 13 июнда космик вакуумга чиқиши керак бўлган, аммо скафандр билан боғлиқ муаммолар туфайли жараён бекор қилинган эди. 24 июнда астронавтлар очиқ космосга 31 дақиқага чиққан ва Дайсон скафандридаги совитиш контуридан сув оққани сабаб станцияга қайтишга мажбур бўлганди.
Айни вақтда ХКСда етти кишидан иборат экипаж — «Роскосмос» космонавтлари Алексей Овчинин, Иван Вагнер ва Александр Горбунов, NASA астронавтлари Ник Хейг, Доналд Петтит, Бутч Уилмор ва Сунита Уилямс фаолият юритмоқда.
23 январ куни америкалик астронавтлар жорий йилнинг ўзида иккинчи бор очиқ космосга чиқишни режалаштирган.
Тавсия этамиз
Ошадиган нафақалар, жорий этилаётган эскроу тизими ва соғлиқни сақлаш соҳасида янги модел – 1 июлдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистон | 11:14 / 28.06.2025
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Озарбойжон Россияни икки озарбойжонликни ўлдирганликда айблади ва тергов талаб қилди
Жаҳон | 23:45 / 28.06.2025
-
Тошкентнинг Сергели туманидаги тўйхонада ёнғин чиқди
Жамият | 23:10 / 28.06.2025
-
Исроил Эронни жиловлаш бўйича янада кескин сиёсат бошланганини эълон қилди
Жаҳон | 23:02 / 28.06.2025
-
Россия босқинига 160 йил, пенсия ёшини ошириш таклифи ва администрацияда ўзгаришлар — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 23:00 / 28.06.2025
Мавзуга оид

17:14 / 17.05.2025
NASA афсонавий Voyager зондини 25 миллиард километр масофадан таъмирлашга муваффақ бўлди

01:03 / 08.05.2025
NASA 2026 йилда Марсга ракета учириши мумкин

23:59 / 03.05.2025
АҚШ Халқаро космик станцияни молиялаштиришни қисқартиради

00:20 / 02.05.2025