АҚШ ракеталари ёрдамида йўлланган биринчи зарбалардан кейин Россия акциялари 2 млрд долларга қулади
Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, бозор «ортиб бораётган геосиёсий хатарларга» жавоб қайтармоқда. Москва биржасида кўтарилаётган акциялар деярли қолмади. Хусусан, «Сбер» акциялари 3,3 фоизга, «Газпром» — 3 фоизга, «Роснефт» — 2,9 фоизга тушиб кетди.

Фото: EPA
АҚШнинг узоқ масофага мўлжалланган ракеталари ёрдамида Россия ҳудудига берилган илк зарбалар Москва биржасидаги акциялар котировкаси, давлат облигациялари ва рубл курсининг «кескин қулаши»га олиб келди, деб хабар беради The Moscow Times.
19 ноябр кунги савдолар якуни бўйича элликта йирик Россия компаниясининг қимматли қоғозларини ўз ичига олган Москва биржаси индекси 3,32 фоизга, 2640,5 бандгача қулади. Мазкур қулаш сўнгги икки йил ичидаги иккинчи йирик ҳолат бўлиб, бу индекс капитализациясидан 179 миллиард рублни кесиб ташлади.
Акцияларнинг доллар қийматини кузатиб борувчи РТС индекси қарийб 2 миллиард доллар ёки 3,43 фоиз капитализациясидан айрилди. Савдолар якунланган вақтда унинг кўрсаткичи 828,38 бандни ташкил этди — бу уруш бошланган кундан бери қайд этилган энг паст кўрсаткичдир.
Биржада кўтарилаётган акциялар деярли қолмади. Хусусан, «Сбер» акциялари 3,3 фоизга, «Газпром» — 3 фоизга, «Роснефт» — 2,9 фоизга қулади. «Северстал»нинг қимматли қоғозлари 3,7 фоизга, «Мечел» — 4,1 фоизга, «Ростармоқлари» — 5,2 фоизга тушиб кетди.
Россия Марказий банкининг долларга нисбатан расмий курси бир йил ичида биринчи марта 100 рублдан ошди, форексда эса у 101,1 рублга чиқди. Федерал заём облигациялари котировкасини кузатувчи RGBI индекси ҳам қулашни бошлади ва 0,82 фоиз йўқотди.
«Велес Капитал» таҳлилчиси Елена Кожухованинг таъкидлашича, бозор «ортиб бораётган геосиёсий хатарларга» жавоб қайтармоқда. Якшанба куни АҚШ илк бор Украинага Россия ичкасига ATACMS ракеталари ёрдамида зарба йўллашга рухсат берди ва сешанба кечаси ҳужум амалга оширилди — Брянск областидаги ҳарбий база нишонга айланди. Кремл бунга янги ядровий доктринани тасдиқлаш билан жавоб қайтарди. Ушбу доктрина де-факто Украинага ядровий зарба йўллашга рухсат беради. Ҳужжатга мувофиқ, РФ президенти ядровий қуролга эга бўлмаган, аммо бу каби қуролга эга давлат томонидан қўллаб-қувватланаётган мамлакатнинг учувчисиз учиш аппаратлари ва қанотли ракеталари ҳужумига жавобан ядровий қуролни қўллаши мумкин.
«Марказий банк асосий ставкани оширишни давом этади, ташқи савдодаги вазият ёмонлашади, бу эса рубл курсига босим ўтказади. Доллар 102,5 рублгача қимматлашиши мумкин», — дейди «Финам» бош таҳлилчиси Александр Потавин.
Тавсия этамиз
🔴 LIVE: ОТМга кириш имтиҳонлари қандай ўтади? – Kun.uz'да қабулга оид энг муҳим саволлар юзасидан жонли эфир
Ўзбекистон | 10:25
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Германия Эроннинг Қатардаги АҚШ базасига ҳужум қилиш режалари ҳақида билмаган
Жаҳон | 12:11
-
Исроил Эрон билан урушда сулҳга эришилганини тасдиқлади
Жаҳон | 11:52
-
Электр истеъмоли юқори 18 та тармоқ ўзини ўзи энергия билан таъминлайдиган тизимга ўтказилади
Ўзбекистон | 11:49
-
Эрон ташқи ишлар вазири Исроилга қарши амалиётлар якунига эътибор қаратди
Жаҳон | 11:44
Мавзуга оид

12:26 / 26.05.2025
Биржага чиқариладиган олтин ҳажми оширилади

09:46 / 22.05.2025
Ўзбекистонда “чиройли” авторақам 722 миллион сўмга сотилди

08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди

17:02 / 12.05.2025